UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  0 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  1 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  1 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  2 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  9

Превью. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 8-турида "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Бунёдкор» (Тошкент)
10 май 2015. Зомин. “Зомин” стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Мараджабов (Андижон), З. Абдурахмонов (Андижон), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

“Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” олий лигада 10 бора тўқнаш келишган. Натижалар пойтахт жамоасининг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” 10та ўйиндан 10тасини ютган. Тушунарлики “Сўғдиёна” бу рақиб билан дуранг ўйнамаган ва ғалаба қозона олмаган. “Бунёдкор” ўйинларда 32та гол киритган, жиззахликлар 1 бора “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 30 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, “Сўғдиёна”да бу кўрсаткич 0 ни ташкил этади. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 6:1.

Ўтган йил Зоминдаги баҳсда Акмал Шораҳмедов ва Тимур Аюповнинг голлари эвазига “Бунёдкор” ғолиб бўлган – 0:2. Тошкентда эса Воҳид Шодиевнинг ягона голи “қалдирғочлар”нинг ғалабасини таъминлаганди – 1:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги тўрт учрашув:
01.06.2014 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:2
08.11.2013 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:2
15.06.2011 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 1:6
04.08.2009 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:3
30.06.2008 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:5

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” бу рақиб дарвозасига урилган ягона голни ўз майдонида урган. Ўша тўпни 2011 йилги мавсумда Артурос Фоменко киритганди. “Қалдирғочлар” сафардаги бешта ўйинда ҳам ғалабага эришишган. “Бунёдкор”нинг сафардаги голлари сони 18та.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика