UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  0 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  2 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  3 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0

Превью. "Қўқон-1912" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Қўқон-1912" - "Бухоро"

Теглар :  Қўқон-1912Бухоро
Олий лиганинг 4-турида "Қўқон-1912" клуби ўз уйида "Бухоро"ни қабул қилади.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро)
9 апрель 2016. Қўқон. "Марказий" стадион. 16:30
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

“Қўқон-1912” ҳамда “Бухоро” олий лигада 20 бора тўқнаш келишган. Шулардан 8тасида қўқонликлар ғолиб бўлишган, 2та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Бухоро” ҳозирга қадар бу рақибни 10 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Бухоро” фойдасига 40:30 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 32, “Қўқон-1912” эса 26 очкони қўлга киритган.

“Қўқон-1912”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Бухоро”нинг бундай натижаси ғалабаси – 6:1.

2015 йил Қўқонда ўтган учрашувда ҳисобни мезбонлар вакили Ориф Мамажонов очганди. Бунга Дилявер Абибуллаев ўз голи билан жавоб берганди. Учрашув тугашига оз вақт қолганида Азиз Тўхтабоев гол уриб “Қўқон-1912”га 3 очко келтирган – 2:1. Бухородаги учрашувда эса мезбонлар зафар қучишган. Азиз Ибрагимов ва Алишер Санаевнинг голлари “Бухоро”га ғалаба келтирганди – 2:0.

Қўқонда ўтган сўнгги беш учрашув:
02.05.2015 «Қўқон-1912» - «Бухоро» 2:1
23.06.2003 «Қўқон-1912» - «Бухоро» 1:0
21.09.2002 «Қўқон-1912» - «Бухоро» 1:0
05.11.2000 «Қўқон-1912» - «Бухоро» 1:6
18.09.1999 «Қўқон-1912» - «Бухоро» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Қўқонда бўлиб ўтган 10 ўйиннинг 8тасида мезбонлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда (1992 йил) дуранг қайд этилган. Бир марта (2000 йил) “Бухоро” рақиб майдонидан уч очко билан қайта олган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика