UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  4 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  33 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  27 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4

Превью. «ҚИЗИЛҚУМ» - «ЛОКОМОТИВ» Янгиликлар

Превью. «ҚИЗИЛҚУМ» - «ЛОКОМОТИВ»

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 17 бор кесишган.
«Қизилқум» (Зарафшон) – «Локомотив» (Тошкент)
26 август. Навоий. “Сўғдиёна” стадиони. 18:45
Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Натижалар “Локомотив”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда. Тошкент клуби 7та ўйинда ғалабага эришган, 6та учрашувда “Қизилқум” ғолиб чиққан. Яна 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Локомотив” фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 21та гол киритиб ўз дарвозаларидан 14 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “темирйўлчилар” 25, “Қизилқум” эса 22 очкони қўлга киритган. 

“Локомотив” олий лигада “Қизилқум” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахтликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1га тенг.

Биринчи даврада Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда “Локомотив” 3:1 ҳисобида зафар қучган. Ўша ўйинда Фаррух Шотурсунов дастлаб меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Шундан сўнг Акмал Холматов (иккита) ва Иван Нагаевнинг голлари “темирйўлчилар”га иродали ғалаба келтирганди.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
08.08.2012 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:1
03.04.2010 «Қизилқум» - «Локомотив» 0:1
29.06.2009 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0
05.07.2008 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0
26.05.2007 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” ўз майдонида бўлиб ўтган 8та ўйиннинг ярмида муваффақият қозонган. 3та баҳсда “темирйўлчилар” сафардан 1 очко билан қайтишган. Фақат бир марта (2010 йил) “Локомотив” “Қизилқум”ни сафарда мағлуб эта олган. Охирги икки ўйинда “Қизилқум” ўз уйида рақибни енга олмаган.

Жамоаларнинг охирги 5та ўйин натижаси: “Қизилқум” (МДМММ) – “Локомотив” (ЮДДЮЮ)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика