UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Сергеев учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  1 08:00"Динамо" легионери "Бунёдкор" ёки "Андижон"га ўтиши мумкин  0 07:30Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган  2 02:58АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади  11 01:23Габон термаси тарқатиб юборилди  1 00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  10 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  6 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  5 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  6 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  15 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1 22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  4 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0

Превью. "Пахтакор" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Пахтакор" - "Нефтчи"

Турнинг марказий ўйини бугун Тошкентда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)

16 май, 2015 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00.

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).


Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 46 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 22та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 17та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига. Тошкент клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 76та гол киритиб ўз дарвозасидан 60 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 73 очкони, “Нефтчи” эса 58 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Нефтчи” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “шерлар”нинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинлардаги “Пахтакор” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

2014 йил биринчи даврада Фарғонада ташкил этилган ўйинда меҳмонлар муваффақият қозонишган. Владимир Козак ва Станислав Андреевнинг биринчи бўлимда урган голларига ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Жаҳонгир Жиямуродов жавоб берган – 1:2. Тошкентда эса Владимир Козакнинг урган голи “Пахтакор”га ғалаба келтирган – 1:0.

Тошкент бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
09.08.2014 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
17.03.2013 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
05.10.2012 «Пахтакор» - «Нефтчи» 3:0
22.03.2011 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
11.09.2010 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Пахтакор” ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 17тасида муваффақият қозонган. 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Нефтчи” Тошкентдан тўрт марта уч очко билан қайта олган холос. “Нефтчи” охирги марта бу рақиб майдонида 2001 йил ғалаба билан қайтган. Кейинги 13та учрашувда “шерлар” мунтазам равишда ғолиб бўлиб келишган. 


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика