UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболcи учун курашда енгилди  3 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  11 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  23 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  20 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  5 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1

Превью. "Пахтакор" - "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Пахтакор" - "Металлург"

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда "Пахтакор" ва "Металлург" клублари тўқнаш келишади.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод)
25 апрель 2016. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: А. Қодиров.

“Пахтакор” ҳамда “Металлург” олий лигада 36 бора тўқнаш келишган. Шулардан 29тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган, 3та ўйинда “Металлург” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 4 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 98:28 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “шерлар” 91 очкони, “Металлург” эса 13 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Металлург” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:0. “Металлург”нинг ўзаро ўйинларда “шерлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:1га тенг.

2015 йил биринчи даврада Бекободдаги ўйинда Баҳодир Пардаев икки бор майдон эгаларини ранжитганди. Баҳс сўнггида МуроджонТошматов ягона жавоб тўпини киритганди – 1:2. Тошкентдаги учрашувда Аюбхон Нўъмонов ва Шохназар Норбековнинг урган голлари меҳмонларни олдинга олиб чиққан. Баҳс сўнггида Баҳодир Пардаев ва Игорь Сергеев (2та) томонидан урилган голлар “шерлар”га ғалаба келтирганди – 3:2.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.09.2015 «Пахтакор» - «Металлург» 3:2
06.06.2014 «Пахтакор» - «Металлург» 2:1
23.10.2013 «Пахтакор» - «Металлург» 5:2
01.07.2012 «Пахтакор» - «Металлург» 5:0
25.08.2011 «Пахтакор» - «Металлург» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз уйида бу рақибни 16 марта мағлуб этган. Тошкентда бўлиб ўтган иккита ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Металлург” сафарда “Пахтакор”ни умуман мағлуб эта олмаган. Охирги тўрт йилда “Пахтакор” 4 бор зафар қучган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика