UZ

Сўнгги янгиликлар

10:14Фрэнк Лэмпард АПЛ жамоасини бошқариш учун асосий номзод  1 09:45Бэйл Алонсо ҳақида:"Реал Мадрид"да агар натижа бўлмаса ёки бор натижалар ҳам руҳлантирмаса, кетишга мажбурсиз"  2 09:17Ҳанси Флик кечаги қийин ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 08:43Икром Алибоев: "Терма жамоа либосини кийиш ҳар доим шараф"  4 08:15EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 07:51Анчелотти ёзда Европага қайтиши мумкин  3 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Марсел"ни мағлубиятга учратди. "Ювентус" "Бенфика"дан устун келди ва бошқа натижалар  10 03:00ЕЧЛ. ​"Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди  57 00:50ЕЧЛ. "Галатасарой" ва "Атлетико" дуранг қайд этишди. "Қорабоғ" эса "Айнтрахт" устидан иродали ғалабага эришди  7 00:45Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда "Дамак" устидан ғалаба қозонди. Роналду 960-голни урди!  2 23:58Янги ташкил этилган "Ғазалкент" клуби пресс тур ташкил қилди  1 23:38"Челси"нинг уч асосий футболчиси клуб билан янги шартнома имзолаш ниятида  1 23:12Кроос Винисиус ҳақида: "Бернабеу" ҳуштак чалмаган ўйинчи буюк бўла олмайди. Танқид учун доимо машҳур исмлар танланади"  3 22:47"Манчестер Сити"нинг етакчи футболчилари ЕЧЛдаги мағлубиятдан сўнг, Норвегияга борган мухлисларининг ҳаражатларини қоплаб беришга қарор қилишди  8 22:16Ла Лигада январь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. "Барселона" ва "Реал"дан ҳеч ким йўқ  2

Превью. Ўзбекистон - Хитой Янгиликлар

Превью. Ўзбекистон - Хитой

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Хитой билан ўйнайди.

Хитой терма жамоаси учинчи саралаш босқичини омадсиз тарзда бошлади. Биринчи турда Жанубий Корея меҳмони бўлган чин юрти вакиллари 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Иккинчи турда Эрон билан ўз майдонида 0:0 ҳисоби қайд этилгач кўпчилик Хитой саралашни яхши бошлади деб ҳисоблаганди. Бироқ учинчи турда Гао Хонго шогирдлари кутилмаганда Сурияга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйиб мухлисларнинг кескин танқидига учрашди. Кўпчилик терма жамоанинг салбий натижалари туфайли бош мураббий ишдан кетишини сўрамоқда.

Ўзбекистон эса учинчи босқични кетма-кет икки ғалаба билан бошлади. Дастлаб Тошкентда Сурия, кейин Дохада Қатар бир хил 1:0 ҳисобларида таслим қилинди. Охирги турда Тошкентда Эронга 0:1 ҳисобида имконият бой берилди.



Ўзаро ўйинлар

Ўзбекистон ва Хитой шу кунга қадар ўзаро 10та ўйин ўтказишган. Бу баҳсларнинг 5тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. Бир марта дуранг кузатилган. Қолган 4та учрашувда хитойликлар зафар қучишган.

Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам Ўзбекистон томонида: 16-13.

1994 йил Осиё ўйинлари
Ўзбекистон - Хитой 4:2

1996 йил Осиё кубоги
Хитой - Ўзбекистон 0:2

2001 йил ЖЧ-2002 саралаши
Хитой - Ўзбекистон 2:0

2001 йил ЖЧ-2002 саралаши
Ўзбекистон - Хитой 1:0

2007 йил Ўртоқлик учрашуви
Хитой - Ўзбекистон 3:1

2007 йил Осиё Кубоги
Ўзбекистон - Хитой 3:0

2011 йил Осиё Кубоги
Ўзбекистон - Хитой 2:2

2011 йил Ўртоқлик учрашуви
Хитой - Ўзбекистон 1:0

2013 йил Ўртоқлик учрашуви
Хитой - Ўзбекистон 1:2

2015 йил Осиё Кубоги 2015
Хитой - Ўзбекистон 2:1




Дисквалификациялар

Ушбу учрашувда Ўзбекистон таркибида Александр Гейнрих ва Анзур Исмоилов сариқ карточкалари сони 2тага етгани боис майдонга туша олишмайди. Хитой ҳимоячиси Жанг Линпенг ҳам айнан шу сабаб билан Тошкентдаги баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди.


Ранглар
Эртага Ўзбекистон футболчилари кўк рангли либосларда ҳаракат қиладилар. Рақибларимиз Хитой терма жамоаси футболчилари эса сариқ рангли футболкаларда майдонга тушадилар.

Ўзбекистоннинг Хитой билан ўйин учун таркиби: 

Дарвозабонлар:
 Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егор Кримец (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Виталий Денисов (“Локомотив”, Россия), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Станислав Андреев (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Азиз Ҳайдаров (“Аш Шабоб”, БАА), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”), .

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Элдор Шомуродов ("Бунёдкор"), Марат Бикмаев (“Локомотив”).


Хитойнинг Ўзбекистон билан ўйин учун таркиби:

Дарвозабонлар: Янг Зи "Бейжинг Гоан", Гу Чао "Жиангсу Сунинг", Ян Жунлинг "Шанхай СИПГ"

Ҳимоячилар: Ду Веи "Хебеи", Фенг Ксиаотинг "Эвергранд", Рен Ханг "Хебеи", Жанг Ченг Донг "Бейжинг Гоан", Ли Ксюэпенг "Эвергранд", Жао Мингжиан "Шандон Луненг", Жианг Зипенг "Гуанчжоу РФ"

Ярим ҳимоячилар: Ю Хаи "Шанхай СИПГ", Хао Жунмин "Шандон Луненг", Ву Ксю "Жиангсу Сунинг", Ву Леи "Шанхай СИПГ", Хуанг Бовен "Эвергранд", Жианг Нинг "Хебеи", Кай Хуиканг "Шанхай СИПГ", Занг Хизе "Бейжинг Гоан", Занг Ксиаобин "Жиангсу Сунинг"

Ҳужумчилар: Гао Лин "Эвергранд", Янг Ксю "Шандон Луненг", Жанг Юнинг "Витесс", Голландия.




Ўзбекистон - Хитой
11 октябрь 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Хеттикамканамге Дилан Перера, Паллия Гуруге Приянга Намал, Палитя Хематухунга, Куттиаппа Ражакришна (барчаси Шри-Ланка)
Комиссар: Бакир Абдул Холиқ (Ливан)

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика