UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  0 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  46 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

Превью. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Қўқон-1912"

Теглар :  Қўқон-1912Нефтчи
Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган водий дербисида "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" Фарғонада тўқнаш келишади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
10 июнь 2016. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
 
“Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада 20 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Нефтчи” 17та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни бир марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Нефтчи” томонида - 62:23. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 53 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 5 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:1га тенг. Қўқонликлар ягона ғалабаси - 1:0.

2015 йил Қўқондаги учрашувда “Нефтчи” зафар қучган. Дастлаб майдон эгалари вакили Нодир Қўзибоев ҳисобни очганди. Биринчи бўлимда Шукурали Пўлатов томонидан урилган гол ҳисобни тенглашишига хизмат қилган. Акмал Холматовнинг киритган тўпи “Нефтчи”га иродали ғалабани келтирганди – 2:1. Фарғонада эса аксинча “Қўқон-1912” ғалаба қозонган. Дониёр Усмоновнинг урган голи қўқонликларга “Нефтчи” устидан дастлабки тарихий ғалабани келтирганди.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
30.10.2015 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  0:1
08.09.2003 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  6:2
29.06.2002 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  6:3
29.10.2000 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  4:0
06.04.1999 «Нефтчи» - «Қўқон-1912»  5:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 9тасида ғалабага эришган. Битта учрашувда “Қўқон-1912” зафар қучган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика