UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  0 14:22Ғалабасиз мавсум  6 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  12 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  5 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Превью. "Нефтчи" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Динамо"

"Нефтчи" - "Динамо" учрашуви олий лиганинг 10-турини очиб беради.
«НЕФТЧИ» – «ДИНАМО»
31 май. Фарғона. "Қиргули СК". 17:30 
Ҳакамлар:
Ҳ.Рўзиев, А.Усмонов, Т.Гайнулин, А.Жўрахонов
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 40 марта куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 40 баҳснинг 28 тасида ғалаба қозонишган. 10 учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. Иккита ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Нефтчи” фойдасига 79-35. Ўзаро ўинларда “Нефтчи”  86 очони қўлга киритган бўлса, “Динамо” 32 очкога эга бўлган.

“Нефтчи”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 8:0. “Динамо”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса - 3:1 ни ташкил этади.

Ўтган йил 1-турда Фарғонада бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари Анвар Бердиевнинг голи эвазига уч очкога эга бўлишган. 26-турдаги ўйинда эса “Динамо” Самарқандда “Нефтчи” дарвозасига жавобсиз 2 та гол урган. Биринчи бўлимда Фаррух Шотурсунов, иккинчи бўлимда Азамат Бобожонов тўп киритишган.   

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
02.03.2013  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
26.03.2012  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
14.05.2011  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
26.08.2010  «Нефтчи» - «Динамо» 3:2
29.06.2009  «Нефтчи» - «Динамо» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган охирги 11та ўйинда фақат ғалаба қозонган. Самарқандликлар сўнгги бор Фарғонадан 2000 йилда уч очко билан қайтишган. Бундан ташқари “Динамо” охирги уч мавсумда Фарғонада гол ура олмаган.  


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика