UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  0 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  5 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27

Превью. "Навбаҳор" - "Шўртан" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Шўртан"

Олий лиганинг 14-турида "Навбаҳор" - "Шўртан" учрашуви бўлиб ўтади.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Шўртан» (Ғузор)
26 июнь 2015. Наманган. “Марказий” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: О. Толибжонов (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), Р. Шояхметов (Тошкент), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

“Шўртан” ҳамда “Навбаҳор” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Шулардан 9тасида “Навбаҳор” ғолиб бўлган, 3та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Шўртан” ҳозирга қадар “Навбаҳор”ни 6 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик водий клуби томонида - 24:22. Ўзаро ўинларда “лочинлар” 30 очкони, “оқ бўрилар” эса 21 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг “Шўртан” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. Қизиғи “Шўртан”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0 бўлиб турибди.

Сўнгги бор бу клублар 2013 йилги мавсумда тўқнаш келишганди. Ўшанда 11-турда водийда бўлиб ўтган ўйин тақдирини битта гол ҳал қилганди. Обид Жўрабоевнинг голи “Шўртан”га сафарда уч очко келтирганди. Ғузорда эса “Навбаҳор” сафида Аюбхон Гаппаров, Соҳиб Абдуллаев ва Леонид Кошелев гол уришган, бунга баҳс сўнггида Павел Соломин жавоб берганди – 1:3.

Наманганда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

20.06.2013 «Навбаҳор» - «Шўртан» 0:1
17.11.2012 «Навбаҳор» - «Шўртан» 1:1
20.03.2011 «Навбаҳор» - «Шўртан» 0:0
18.04.2010 «Навбаҳор» - «Шўртан» 4:0
05.11.2009 «Навбаҳор» - «Шўртан» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Водийда бўлиб ўтган ўйинларда мезбонлар 5 бор ғалаба қозонишган. 3 бора томонлар дуранг қайд этишган. Битта баҳсда эса “Шўртан” сафарда уч очко қўлга киритган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика