UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  2 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  1 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  3 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  6 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  8 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  5 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ўз уйида "Олмалиқ"ни қабул қилади.
«НАВБАҲОР» – «ОЛМАЛИҚ»
14 июнь. 18:30. Наманган. "Навбаҳор" стадиони.
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидкасимов, Р.Толибжонов
Назоратчи: Д.Роман.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 12 бор кесишган. Устунлик “Олмалиқ” томонида. 6та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 4та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида эса тенглик – 15:15. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 20 очкони, “Навбаҳор” эса 14 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ” олий лигада “Навбаҳор” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Игорь Шквирин шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

2013 йилда қайси жамоа сафарда ўйнаса ўша ютган. Олмалиқдаги баҳсда “Навбаҳор” 4:3 ҳисобида муваффақият қозонган. Ўша ўйинда майдон эгалари таркибида Шахбоз Эркинов, Диёр Туропов ва Евгений Гоголь гол урган. “Лочинлар” сафида Рўзимбой Аҳмедов ва Акром Бахриддинов икки мартадан ўзини кўрсатган. Косонсойда эса Собир Ҳамидов ҳисобни очган бунга Обид Жўрабоев ва Санжар Шоаҳмедов (иккита) жавоб беришган – 1:3.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
28.09.2013 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 1:3
22.09.2012 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:1
23.04.2011 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1
01.08.2010 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1
01.03.2009 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Сафарда бўлиб ўтган 6та ўйиннинг учтасида “Олмалиқ”, иккитасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги тўрт йилда “Олмалиқ” сафарда бу рақиб дарвозасига гол уриб келмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика