UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46Қатар Россия билан ўйинда стадион иссиқ бўлмаслигига ишонтирди  2 14:15Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон МТЖ 2 карра жаҳон чемпиони билан ўйнайди   5 13:55Арманистон асосий стадиони майдонини Женнифер Лопес концертидан 1 ой ўтмай тиклашга эришди  10 13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  3 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  10 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  1 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   16 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  20 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  4 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  11 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  10 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12

Превью: “Насаф” - “Металлург” Янгиликлар

Превью: “Насаф” - “Металлург”

Теглар :  НасафМеталлург
Эртадан олий лига 27-тур учрашувларига старт берилади. “Насаф” бу тур учрашувини Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 4 ноябрь шанба куни “Марказий” стадионда соат 17:00да бошланади

Ушбу жамоалар бу сафар ўзаро 40-учрашувда майдонга тушишади.


ЎзПФЛ 27-тур
“Насаф” (Қарши) - “Металлург” (Бекобод)
04.11.2017. “Марказий” стадион. 17:00да
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин (Тошкент).

Маълумот ўрнида: Эрматов бу йилги жамоамиз иштирокидаги 6та учрашувни бошқарган. Шулардан биттаси кубок баҳсидир. Эрматов бошқарган учрашувларнинг иккитасида жамоамиз ғалабага эришган, қолган учрашувларда мағлубиятга учраган. Равшан Эрматов мазкур жамоалар ўртасидаги биринчи давра 12-тур учрашувини ҳам бошқарган эди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан


Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда илк марта  1998 йили туқнаш келишган. Ўзаро учрашувларнинг статистикасига эътибор қаратсак, жамоалар миллий чемпионатимизда ўзаро 39 марта туқнаш келишган. Бўлиб ўтган 25 ўйинда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган 10 учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларида ушлаб туришибди – 67:31.

Бу жамоаларнинг ўтказилган тўрт учрашувида “аждарлар” йирик ҳисобда зафар қучишган. Энг йирик натижа 2004 йил 15 мартда Қаршида кечган баҳсда қайд этилган. Унда “Насаф” жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз еттита тўп йўллашга муваффақ бўлган.

“Насаф” Бекободда бўлиб ўтган биринчи даврадаги 12-тур учрашувида 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган.



Қаршида ўтган ўзаро учрашувлар тарихидан

Шу пайтгача бу жамоалар Қаршида ўзаро 19 учрашувда майдонга тушишган. Ушбу учрашувларнинг 17тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 1 учрашувда дуранг ва яна 1 учрашувда маъданчилар ғалабага эришган. Демак, Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда “Насаф” яққол устунликка эга. Бўлиб ўтган учрашувларда дарвозаларга 59та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” устунлик қилмоқда – 48:11.

Қуйида Қаршида бўлиб ўтган сўнгги 5та  учрашувнинг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

30.09.2016.  “Насаф” - “Металлург” 3:0
15.05.2015.  “Насаф” - “Металлург” 0:1
27.04.2014.  “Насаф” - “Металлург” 0:0
04.05.2013.  “Насаф” - “Металлург” 3:1
21.06.2012.  “Насаф” - “Металлург” 1:0

Кўриб турганингиздек, “Металлург” Қаршидан сўнгги бор 2012 йилда ғалаба  билан қайтган. Бу “Металлург”нинг Қаршида қозонган  ягона ғалабасидир.

“Металлург” жамоасининг тўпурарлари ҳақида

Шу пайтгача “Металлург” жамоаси футболчилари рақиблари дарвозасига 38та тўп киритишган. Бу  15та футболчи томонидан амалга оширилган. “Металлург” жамоаси фойдасига 1та автогол ҳам бўлган.

Меҳмонлар тўпурарлар рўйхатини Зоҳид Абдуллаев бошқариб бормоқда, бу футболчи 11та тўп киритган. Абдуллаевни вақтида “Насаф” таркибида ўйнаганидан ҳам хабарингиз бор. Рўйхатнинг 2-ўрнида Аюбхон Нуъмонов бор, у 4та гол киритган.

Учрашувларнинг бошланиш вақтлари

“Металлург” - “Насаф” жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 03 ноябр жума куни соат 15:00да бошланади. Учрашув ҳар доимгидек Спутник қўрғонидаги “Меҳнатчи” стадионида бўлиб ўтади.

Жамоаларнинг асосий таркиблари ўртасидаги учрашув эса, 4 ноябрь шанба куни “Марказий” стадионда соат 17:00да бошланади.

Қизиқарли учрашувларни ўтказиб юборманг!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика