UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  3 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  4 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Превью. "Насаф" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Бухоро"

Олий лиганинг 19-турида "Бухоро" клуби Қаршида "Насаф" клуби меҳмони бўлади.

«Насаф» (Қарши) – «Бухоро» (Бухоро)
22 август 2015. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 35 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 35 ўйиндан 18тасида қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9 учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. 8та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “аждарлар” фойдасига. Қаршиликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 62та тўп киритиб ўз дарвозасидан 37 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Насаф” 62 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Насаф” олий лигада “Бухоро” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “аждарлар”нинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Насаф” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:1 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Бухорода ўтган баҳсда меҳмонлар зафар қучишган. Илҳом Шомуродов ҳамда Артур Геворкяннинг голлари “Насаф”га сафарда 3 очко келтирганди.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
29.03.2014 «Насаф» - «Бухоро» 3:0
16.03.2013 «Насаф» - «Бухоро» 3:1
08.08.2012 «Насаф» - «Бухоро» 3:0
18.09.2011 «Насаф» - «Бухоро» 3:0
05.11.2009 «Насаф» - «Бухоро» 4:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз уйида 13 бор “Бухоро”ни таслим қилган. Тўртта учрашув дуранг билан тугаган. Шу кунга қадар “Бухоро” Қаршида умуман ғалаба қозона олмаган. Охирги 5та ўйинда “аждарлар” ўз майдонларида 5 марта ғалаба қозонишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика