UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Превью. «Металлург» – «Сўғдиёна» Янгиликлар

Превью. «Металлург» – «Сўғдиёна»

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби мавсумни Бекободда "Металлург"га қарши ўйин билан бошлайди.

«Металлург» (Бекобод) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
5 март 2016. Бекобод. "Металлург". 16:00
Ҳакамлар:  В. Цейтлин (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи:  Ш. Жумаев (Қарши).

 “Металлург” ва “Сўғдиёна” олий лигада 28 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Сўғдиёна”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Сўғдиёна” ушбу рақибни 12 марта мағлуб этган. 6та ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” эса “Сўғдиёна”ни 10 марта талсим қила олган. “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 43та гол урган, “Металлург” футболчилари 38 марта жиззахликлар дарвозасини ишғол этишган. Жиззах клуби ўзаро ўйинларда 42 очкога эга бўлган, Бекобод клуби ҳисобида 39 очко бор. “Металлург”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:2га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти 4:0 бўлиб турибди.

2015 йил дастлабки даврадаги ўйин Янгиерда ташкил этилганди. Ўша баҳсда томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди - 0:0. “Металлург” майдонида меҳмонлар зафар қучишган. “Сўғдиёна” сафида Сайдулло Раҳматов ва Акмал Абдураҳмонов тўп киритишган бўлса, “Металлург”дан Аюбхон Нўъмонов гол урганди – 1:2.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
26.08.2015 «Металлург» - «Сўғдиёна» 1:2
14.05.2014 «Металлург» - «Сўғдиёна» 4:2
20.04.2013 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1
10.06.2011 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:2
18.05.2009 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” майдонида бўлиб ўтган 14та ўйиннинг 8тасида майдон эгалари ғалаба қозонишган, 3 марта ғолиб аниқланмаган. “Сўғдиёна” сафарда уч марта уч очкони ўзиники қилган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика