UZ

Сўнгги янгиликлар

23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21

Превью. "Металлург" - "Шўртан" Янгиликлар

Превью. "Металлург" - "Шўртан"

Олий лиганинг 30-турида "Шўртан" клуби Бекободда "Металлург" клуби меҳмони бўлади.

«Металлург» (Бекобод) – «Шўртан» (Ғузор)
20 ноябрь 2015. Бекобод. "Металлург" стадиони. 14:00
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), В. Лушин (Гулистон), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
 
“Металлург” ҳамда “Шўртан” олий лигада жами 19 бора тўқнаш келишган. Шулардан 14 тасида бекободликлар ғолиб бўлишган, 2 ўйинда “Шўртан” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 3 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Металлург” фойдасига 40:18ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Металлург” 45 очкони, “Шўртан” эса 9 очкони қўлга киритган.

“Металлург”нинг “Шўртан” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0. “Шўртан”нинг ўзаро ўйинларда бекободликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2:1.

Биринчи даврада Ғузорда ўтган ўйинда “Металлург” йирик ғалабага эришганди. Шаҳзодбек Нурматов, Аюбхон Нўъмонов ва Дилмурод Каримовнинг голлари “Шўртан”нинг йирик мағлубиятини таъминлаганди – 3:0.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
02.03.2013 «Металлург» - «Шўртан» 1:0
19.10.2012 «Металлург» - «Шўртан» 4:0
15.10.2011 «Металлург» - «Шўртан» 1:1
29.05.2010 «Металлург» - «Шўртан» 2:1
23.03.2009 «Металлург» - «Шўртан» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз майдонида бу рақибни 8 марта мағлуб этган. Битта баҳсда (2011 йил) ғолиб аниқланмаган. “Шўртан” ўз тарихида Бекободда умуман ғалабага эриша олмаган. Охирги икки ўйинда “Металлург” ўз уйида гол ўтказмаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика