UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  55 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3

Превью. "Металлург" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Металлург" - "Қизилқум"

Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги "Металлург" Бекободда Юрий Лукин устозлик қилаётган "Қизилқум" билан куч синашади.
«МЕТАЛЛУРГ» – «ҚИЗИЛҚУМ»
Ҳакамлар
: В.Цейтлин, Т.Галеев, С.Шоюсупов, А.Жўрахонов
Назоратчи: Г.Имамов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 28 бор кесишган. Устунлик “Қизилқум” томонида. 14та ўйинда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган бўлса, 8та учрашувда “Металлург” ғолиб чиққан. Яна 6та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Қизилқум” фойдасига. Навоийликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 42та гол киритиб ўз дарвозаларидан 31 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Қизилқум” 48 очкони, “Металлург” эса 30 очкони қўлга киритган.

“Металлург” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бекободликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0га тенг.

Ўтган йилги ўйинларда мезбон жамоа ғалаба қозонган. Бекободда Дилмурод Каримов, Шухрат Йўлдошев (иккита) мезбонлар сафида, Яннис Мандзукас меҳмон жамоа таркибида гол урган – 3:1. Навоийдаги баҳсда эса Алишер Холиқовнинг голи “Қизилқум”га ғалаба келтирган – 1:0.  

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

07.04.2012  «Металлург» - «Қизилқум» 3:1
07.04.2012  «Металлург» - «Қизилқум» 1:0
23.04.2011  «Металлург» - «Қизилқум» 3:1
31.10.2010  «Металлург» - «Қизилқум» 0:0
14.06.2009  «Металлург» - «Қизилқум» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бекободда бўлиб ўтган ўйинларда “Металлург” 6 марта ғалаба қозонган. 4та учрашув дуранг қайд этилган. Қолган 4та ўйинда “Қизилқум” сафарда зафар қучган. Бекободда бўлиб ўтган сўнгги тўртта ўйинда “Қизилқум” ғалаба қозона олмаяпти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика