UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  1 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  6 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  11 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0

Превью. "Металлург" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Металлург" - "Олмалиқ"

Тошкент вилоятининг икки клуби олий лиганинг 26-турида тўқнаш келишади.

«Металлург» (Бекобод) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
21 октябрь 2015. Бекобод. “Металлург” стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), Р. фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 15 марта куч синашишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Олмалиқликлар 15 баҳснинг 8тасида ғалаба қозонишган. 6 учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Битта ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Олмалиқ” фойдасига 32-28. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 25 очони қўлга киритган бўлса, “Металлург” 19 очкога эга бўлган.

“Олмалиқ”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Металлург”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:3 ни ташкил этади.

Олмалиқда ташкил этилган ўйинда мезбонлар зафар қучишган. Шавкат Саломов ва Камолиддин Мурзоев меҳмонлар дарвозасига, Жаҳонгир Абдумўминов эса ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган - 2:1.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
03.08.2014 «Металлург» - «Олмалиқ» 3:2
31.05.2013 «Металлург» - «Олмалиқ» 2:1
04.09.2012 «Металлург» - «Олмалиқ» 4:3
09.09.2011 «Металлург» - «Олмалиқ» 4:3
24.04.2010 «Металлург» - «Олмалиқ» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган ўйинларда 6 бор ғалаба қозонган. Етти ўйиннинг фақат биттасига "Олмалиқ" сафарда дуранг ўйнаган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика