UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Германияда АҚШдаги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ҳақида гапирилмоқда  2 21:35ЕЧЛ. "Будё Глимт" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  5 21:21"Андижон" ўртоқлик ўйинида Шимолий Македония клуби билан дуранг ўйнади  2 20:56Инфантинонинг маоши ФИФА президентлиги даврида тўрт баробар кўпайди  5 20:30"Барса" ва "Юве" қизиққан АПЛ клуби ҳимоячисини "Челси" сотиб олмоқчи  1 19:54"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди  7 19:26Артета "Интер"га қарши ўйин ҳақида: "100 фоизли натижа бўшашишга олиб келмайди"  4 18:59"Нефтчи" Болгария жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди  11 18:39U-23 Осиё Кубоги. Япония Кореяни ютиб, финалга йўл олди  0 18:21Скоулз дербидаги ғалабадан сўнг Мартинесни огоҳлантирди  1 17:48"Ювентус" Матета бўйича таклиф билан чиқди  0 17:20Расман: "Локомотив" сербиялик ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олди  2 16:52Энрике Диасни ҳимоя қилди ва уни Зидан билан таққослади  13 16:25Расман: Сидиқов "Қўқон-1912"га қайтди  3 16:07"Манчестер Юнайтед" Бундеслигада ишлаётган мураббийни кузатмоқда. У аввалроқ "Челси" шорт-листида бўлган  2

Превью. "Машъал" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Машъал" - "Пахтакор"

Муборакнинг "Машъал" клуби ўз уйида Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилади.
«МАШЪАЛ» – «ПАХТАКОР»
5 апрель. Муборак. “Б.Вафоев номидаги” стадион. 16:30
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Э.Турсунов
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

“Машъал“ ҳамда “Пахтакор“ шу кунга қадар ўзаро 26 маротаба куч синашишган. Натижалар “Пахтакор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 26 баҳснинг 17тасида ғалаба қозонишган. Бешта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 4та ўйинда “Машъал”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “шерлар” фойдасига 50-18. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 56 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал” 17 очколик бўлган.

“Машъал”нинг “Пахтакор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0. Ўз навбатида “Пахтакор”нинг  “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1 ни ташкил этади.

Ўтган йил “Машъал” биринчи лигада ўйнаган. Шу боис икки жамоа ўртасидаги сўнгги тўқнашувлари 2012 йилда бўлиб ўтган. Ўша йил Муборакдаги баҳсда Иракли Климиашвили, Илҳом Суюнов ва Темурхўжа Абдухолиқовнинг урган голлари “шерлар”га ғалаба келтирган – 3:0. Худди шу ҳисоб Тошкентда ҳам кузатилган. Бу сафар Шахбоз Эркинов, Кахи Махарадзе ва Аббос Махсталиев ўзини кўрсатган – 3:0.   

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
10.05.2012  «Машъал» – «Пахтакор»  0:3
24.04.2011  «Машъал» – «Пахтакор»  1:0
25.09.2010  «Машъал» – «Пахтакор»  1:2
24.08.2009  «Машъал» – «Пахтакор»   0:0
18.04.2008  «Машъал» – «Пахтакор»   0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Машъал” ўз уйида ўтган 13та ўйиндан 6тасида “Пахтакор”га мағлуб бўлган. 4 бор майдон эгалари зафар қучишган, 3 марта дуранг қайд этилган.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика