UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  4 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  5 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  13 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  79 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Превью. "Манчестер Сити" - "Челси" Янгиликлар

Превью. "Манчестер Сити" - "Челси"

Бугун Англияда 14-тур беллашувларига старт берилади.

Тур марказий ўйин билан бошланади. Пешқадам "Челси" турнир жадвалида ўзини изма-из таъқиб қилиб келаётган "Манчестер Сити" меҳмони бўлади. Қуйида ана шу учрашув превьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 14-тур

"Манчестер Сити" – "Челси"

03.12.2016, 17:30
"Этихад Стэдиум"
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер)


"Аристократлар" учта марказий ҳимоячи тактикасига ўтгандан буён умуман очко йўқотмаяпти. Антонио Контенинг ҳозирги жамоаси муҳитга тез мослашувчан хавфли йиртқични эсга солмоқда. Кетма-кет қуруқ ўйинлардан кейин "Тоттенхэм"га қарши олдинги турнинг биринчи бўлимида "кўклар"да муаммолар кўзга ташлангандай бўлди. Аммо, италиялик мутахассиснинг айёрона режаси иккинчи бўлимда иш берди. "Челси" рақибнинг қанотларига зарбалар берди ва ғалабани "шпорлар" қўлидан тортиб олди. Бу айнан етакчи ва чемпионликка мағрур туриб даъвогар эканлигини кўз-кўз қиладиган жамоанинг ўйини эди. Энди уларда кетма-кет еттита ғалаба бор, тўплар нисбати эса 19:1. Фантастик кўрсаткич ва биринчи ўрин.



"Манчестер Сити"да эса ҳаммаси бир текис ва яхши кетмаяпти. Шунга қарамай, клуб охирги олти ўйинда 12 очко жамғарди. "Челси"да стабиллик кўзга ташланаётган бўлса, "шаҳарликлар"да бунинг акси. Ҳар ўйинда таркиб ва тактика схемалар ўзгармоқда. Балки, бу Гвардиола Контедан фарқли ўлароқ ҳозирги клубига мос тушувчи энг идеал тактикани топиб улгурмаганидан далолатдир. Бошқа томондан, Пепда футболчилардаги жароҳат ва дисквалификациялар ҳам етарли бўлмоқда.



Ҳар иккала жамоада ҳам асосий сардорлар майдонга туша олишмайди. "Сити"да Компани мавсум бошидан буён жароҳатдан тўлиқ фориғ бўла олмаяпти, Делф эса машғулотларга қайтди, Стерлинг мушакларида бироз оғриқ сезмоқда, лекин ўтган турдан келиб чиқсак, Пепни уни асосий таркибда ҳам тушириши мумкин. Эсингизда бўлса, олдинги тур олдидан Гвардиола Агуэрода муаммолар борлиги ва унинг майдонга тушиши сўроқ остида деган эди. Амалда эса Кун Агуэро асосий таркибда тушиб иккита гол ҳам урганди.

Конте олти ўйиндан бери бир хил таркибни туширмоқда ва унда асосий 11таликни ўзгартириш учун сабаб йўқ. Жароҳатланганлардан Фабрегас, Зума ва Оби Микеллар майдонга қайтишга яқин. Лекин, уларни фақат захирада кўрсак керак.

"Челси"нинг айни пайтдаги ақлбовар қилмас формада эканлиги уларни бугунги баҳс фаворитига айлантиради. Лекин, "Ман. Сити" ўз майдонида анча ишончли ҳаракат қилади. Бунга ЕЧЛ доирасида "Барселона" билан ўтказилган учрашув мисол бўла олади. Шунингдек, мезбонларда футболчиларнинг шахсий имкониятлари ҳам лондонликларникидан яхшироқ. Пойтахтликлар эса ўйин ташкил этишда Гвардиола шогирдларидан кучли.

Тахминий таркиблар:

"Манчестер Сити"
: Браво – Сабалета, Стоунз, Отаменди, Коларов – Фернандиньо, Гюндоган – Стерлинг, де Брюйне, Силва – Агуэро.

"Челси": Куртуа – Аспиликуэта, Давид Луис, Кэхилл – Мозес, Матич, Канте, Алонсо – Педро, Диего Коста, Азар.

Ўйнамайди: Компани – Терри
Сўроқ остида: Делф, Стерлинг – Фабрегас, Зума, Микель, Лофтус-Чик.



Қизиқарли фактлар

- "Челси" "шаҳарликлар"ни меҳмонда 11 бор таслим этган. Бу лондонликлар учун АПЛ сафар ўйинларидаги энг яхши натижа;

- Серхио Агуэро Премьер лига доирасида "кўклар" билан ўтказилган охирги иккита учрашувда 4та гол урган;

- Антонио Конте "Челси" тарихида миллий чемпионатда кетма-кет 7 беллашувда ғалаба қозонган иккинчи мураббий бўлди. Ундан аввал 2006-2007 йилги мавсумда Жозе Моуриньо тўхтовсиз 9 учрашувда уч очкога эга бўлган.

Мураббийларнинг ўйиндан олдинги фикрлари

Хосер Гвардиола, "Манчестер Сити" бош мураббийи:

"Антонио Конте - дунёдаги энг яхши мураббийлардан бири. Мен мураббий сифатида биринчи маротаба унга қарши чиқаман. Мен учун у билан рақобатлашиш қизиқарли. Биз 13 кун давомида умуман дам олмадик, шунинг учун ҳам йигитларга қўшимча икки кун дам бердим. Бу "Челси" билан баҳс билан эмас, тиғиз тақвим билан боғлиқ".

Антонио Конте, "Челси" бош мураббийи:
"Бизни қийин учрашув кутиб турибди, бу қарама-қаршилик бизнинг тактикамизни катта синовдан ўтказади. Ҳаммаси оддий бўлмаслигини биламиз, рақибнинг ўйин услуби қизиқарли ва таркибида ажойиб футболчилар бор. Жамоамиз қунт билан ишлаётгани ва ўсаётганини кўрсатишга ҳаракат қилади. Албатта, бу катта тўқнашув, лекин Премьер лигада барча учрашувлар шундай. Мен ўйинни интизорлик билан кутаяпман".


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика