UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   0 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  0 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  2 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  16 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  112 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  12

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" - "Пахтакор" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" - "Пахтакор"

Олий лиганинг бўлажак чемпионини аниқлаб бериши кутилатёган баҳсда "Локомотив" ва "Пахтакор" клублари тўқнаш келишади.
Олий Лига, 20-тур учрашуви
«Локомотив» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент)
21 октябрь 2014. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 17:00 (СПОРТ ТВ live) 
Ҳакамлар:
Амар Али Абдулла ал-Жунайби, Ҳасан Муҳаммад Ҳасан ал-Махрий, Зайд Довуд Салмон Камол (барчаси – БАА), Д. Пислегин (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

“Локомотив” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Шулардан 13тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 5та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Локомотив” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни бир марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 48:15 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 44 очкони, “Локомотив” эса 8 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Локомотив” устидан қозонган йирик ғалабаси - 7:1га тенг. “Темирйўлчилар” ягона ғалабаси - 2:1.

Дастлабки даврада “Пахтакор” майдонида бўлиб ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Ўша баҳснинг 11-дақиқасида Иван Нагаев ҳисобни очганди. Бунга биринчи бўлимда Александр Мерзляков жавоб берганди. 76-дақиқада Жасур Ҳасанов “Локомотив”ни яна олдинга олиб чиққанди. Асосий вақт тугашига бир дақиқа қолганида Егор Кримец тўп киритиб якуний натижани ўрнатганди - 2:2.

“Локомотив” майдонида ўтган барча учрашувлар:
04.10.2013 «Локомотив» - «Пахтакор» 0:1
27.04.2012 «Локомотив» - «Пахтакор» 1:1
15.08.2010 «Локомотив» - «Пахтакор» 0:2
30.10.2009 «Локомотив» - «Пахтакор» 2:2
04.04.2008 «Локомотив» - «Пахтакор» 1:1
06.08.2007 «Локомотив» - «Пахтакор» 0:1
16.04.2006 «Локомотив» - «Пахтакор» 0:1
25.04.2005 «Локомотив» - «Пахтакор» 1:6
17.08.2004 «Локомотив» - «Пахтакор» 0:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида бўлиб ўтган 9 ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган. Уч марта дуранг ўйнаган. Қолган олти ўйинда “Пахтакор” рақиб майдонидан уч очко билан қайта олган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика