UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  0 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  0 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1

Превью. "Локомотив" - "Андижон" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Андижон"

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади.
«Локомотив» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон)
10 май 2015. Тошкент. “ТТЙМИ” стадиони. 19:00 (СПОРТ ТВ live)
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), О. Абдувасилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
 
“Локомотив” ва “Андижон” олий лигада жами 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Локомотив”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 9та ўйинда ғолиб бўлишган. 3та  ўйинда дуранг қайд этилган. 4 учрашувда эса “бургутлар” зафар қучишган. Тўплар нисбатида ҳам “Локо” олдинда - 27:17. Ўзаро ўйинларда “темирйўлчилар” 30 очкони, “Андижон” эса 15 очкони  қўлга киритган.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил “Локо” ўз майдонида Фарҳод Тожиев ва Иван Нагаевнинг дубллари эвазига 4:0 ҳисобида зафар қучганди. “Андижон” майдонида ҳам мағлуб бўлган. Аббос Махсталиевнинг голига меҳмонлар Александр Гейнрих ва Фарҳод Тожиевнинг голлари билан жавоб берганди – 1:2.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
28.04.2014  «Локомотив» – «Андижон»  4:0
11.05.2012  «Локомотив» – «Андижон»  1:1
18.09.2010  «Локомотив» – «Андижон»  2:0
09.11.2009  «Локомотив» – «Андижон»  2:2
29.06.2008  «Локомотив» – «Андижон»  2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” cўнгги марта “Локомотив” уйидан 2007 йилги мавсумда уч очко билан қайтган. Умуман олганда ўша ғалаба “бургутлар”нинг сафарда қўлга киритилган ягона ғалабаси бўлиб турибди. Қолган ўйинлардаги натижалар қўйидагича – 2 дуранг, 5 мағлубият.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика