UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  1 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  21 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  45 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  15

Превью: "Лион" - "Ювентус" Янгиликлар

Превью: "Лион" - "Ювентус"

Бугун Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида "Лион" ва "Ювентус" ўртасидаги биринчи учрашув бўлиб ўтади.

Бугунги ўзаро учрашувдан аввал жамоалар миллий чемпионатида ўйнаб, рақиблари устидан ғалабага эришдилар: иккиси ҳам сафарда ҳаракат қилди. "Лион" 1 Лига доирасида "Метц"дан устун келди (2:0), "Ювентус" эса А Серияда СПАЛни мағлуб этди (2:1).


Муҳим жиҳатлар

"Лион" "Ювентус"га қарши баҳсдан олдин инқироздан чиқишга муваффақ бўлди

Лион клуби ички чемпионатда "Метц" устидан осон ғалабага эришгани бош мураббий тўғри услуб танлагани ва жамоа тўғри йўналишда ҳаракатланаётганининг исботидир. Ушбу баҳсда "Лион" биринчи голини 45+8 дақиқада уришга муваффақ бўлди. Лекин унгача кучлар худди тенгдек эди.


Мезбонларда йўқотишлар кўпроқ

Турин клубига қарши иккита учрашувда ҳам "Лион"нинг 2та муҳим ўйинчиси майдонга тушмайди. Бугунги ўйинда "зебралар"га ярим ҳимоячи Жефф-Рене Аделаид ва ҳужумчи Мемфис Депай ёрдам беролмайди. Иккиси ҳам жамоа ҳужум чизиғининг асосий ўйинчилари эди. Нидерландия термаси футболчиси (ЕЧЛ жорий мавсумида ўз шериклари орасидаги энг яхши тўпурар) 5 ўйинда 5та гол уришга эришди. Аммо Руди Гарсиянинг асосий муаммоси бу эмас. Учрашувдан аввал ҳимоячи Рафаэлнинг тўпиғи шикастланди ва бугунги ҳали соғайишга улгурмади.

Меҳмон жамоа таркибидан бразилиялик ярим ҳимоячи Дуглас Коста (қайдномага киритилган, бироқ хавбек жароҳатдан кейин тўлиқ тузалмади) ва ҳимоячи Мерих Демирал майдонга тушмайди. Туркияликнинг тиззаси сингани туфайли мавсум сўнгига қадам сафдан чиққан.


Меҳмонлар мураббийи қандай ҳужум туридан фойдаланади?

Яхши кадрлар имкониятига эга Маурицио Сарри ўйин таркиби ва тактикасини танлаш борасида рақиб жамоани қийин аҳволга солиб қўйиши ҳамда кескин бурилиш қилган ҳолда ҳаракатланишни хуш кўради. "Челси" собиқ мураббийи СПАЛга қарши учршувда ҳам "ҳужум гуруҳи" ўртасида футболчиларни ўрнини алмаштиришдан фойдаланди.

Натижада Пауло Дибала "алдамчи тўққизлик" позициясида ўйнади. Чиндан ҳам, аргентиналик бу жойда ўзини жуда яхши кўрсата олди. Чапда Криштиану Роналду, ўнг томонда эса — Хуан Куадрадо. Гонсало Игуаин эса яна захирада қолганди.


Тахминий таркиблар

Мезбонлар бош мураббийи Руди Гарсия яқинда "Амьен"га қарши бўлиб ўтган учрашувда кутилмаганда 4-4-2 тактикасидан фойдаланди. Аммо бу унчалик ҳам ижобий натижа бермади. Шунинг учун, яна 4-3-3 схемасига қайтди. Бироқ Гарсия кейинроқ бошқа усуллардан ҳам фойдаланиб кўрди.

Меҳмонлар бош мураббийи Маурицио Сарри кўпинча 4-3-3 тактикасини тандайди. Бу сафар ҳам катта эҳтимол билан жамоа шу схема бўйича ўйнайди. 

Ўзаро учрашувлар

Жамоалар 2016 йил Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида учрашган эдилар. Туринда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган, Лион шаҳрида эса Италия клубининг қўли баланд келган (0:1).


"Лион" vs "Ювентус"

Кўпчиликнинг фикрига қараганда, "Ювентус"нинг Лион шаҳрига бўладиган ташрифи "енгил саёҳат каби" ўтиб кетармиш. Бироқ мезбонлар мағлубиятга учрамаслигини тасдиқловчи бир нечта омиллар бор. Биринчидан, "кекса синьора" ғайриоддий ўйин намойиш этиши ва прагматизмни унутиб қўйиши натижасида "Ювентус" ҳамон Италиянинг оддий бир клуби бўлиб қолмоқда.

Иккинчидан, "Лион" ўз майдонида 7 учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Шунингдек, узоқ вақтдан буён уйида ЕЧЛ доирасида бўлган баҳсларда ҳам енгилмади: нақд 8та ўйинда! Яъни 2016 йил декабридан буён. "Лион" шу вақт мобайнида "Манчестер Сити", "Барселона" ва "Лейпциг"нинг додини берди. Бироқ эътиборли томони шундаки, "Лион" ушбу 8 ўйиндан атиги биттасида ғалаба қозонган, қолган 7 учрашувда эса дуранг қайд этган.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика