Превью. Эрон - Жанубий Корея
10 окт 2016 14:06
Янгиликлар
Превью. Эрон - Жанубий Корея
Бразилиядаги мундиалда иштирок этган икки жамоа айни пайтда "A" гуруҳида пешқадам бўлиб туришибди. Форслар ҳам, корейслар ҳам 3та ўйиндан сўнг 7 очко тўплашди.
Карлуш Кейруш бошчилигидаги Эрон терма жамоаси 3-босқичнинг илк турини ўз уйида Қатарга қарши ўтазди ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда иккита гол уриб ғалабага эришди - 2:0. Иккинчи турда Хитой меҳмони бўлган "Тим Мелли" 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. 6 октябрь куни Тошкентда Эрон Жалол Ҳуссайни томонидан урилган гол эвазига 3 очко эгаси бўлгани ҳақида барча билади.
Эрон учта ўйинда ўз дарвозасидан умуман гол ўтказмади.

Жанубий Корея ушбу босқични ўз уйида Хитойга қарши баҳс билан бошлади ва 3:2 ҳисобида зафар қучди. Иккинчи турда корейслар Сурия билан нурсиз дуранг қайд этди - 0:0. Ниҳоят учинчи турда Корея Қатар устидан 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.
Қатар билан баҳсда қизил карточка олган Хонг Жеонг Хо Эронга қарши ўйнай олмайди.
Жанубий Корея ва Эрон шу кунга қадар 28 марта тўқнаш келишган. 12 марта Эрон, 9 марта Жанубий Корея ғолиб бўлган. 7 бор дуранг кузатилган.
Ўзаро ўйинларнинг охирги 3тасида Эрон 3 марта ғалаба қозонган.
Эрон - Жанубий Корея
11 октябрь 2016. Теҳрон. "Озоди" стадиони. 19:45 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар: Рюжи Сато, Тошиюки Наги, Акане Яги, Масааки Тома (барчаси Япония)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар