UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  14

Превью. "Динамо" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Сўғдиёна"

Теглар :  СўғдиёнаДинамо
Олий лига 8-тур . Самарқандда "Динамо" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари тўқнаш келадилар.

«Динамо» (Самарқанд) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
29 апрель 17:00  
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Дмитрий Клепиков (Тошкент).
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

Бу икки жамоанинг йўллари олий лигада 34 бор кесишган. Устунлик “Динамо” томонида. Ўйинларнинг 15тасида самарқандликларнинг қўли баланд келган. 13та учрашувда эса “Сўғдиёна” ғолиб чиққан. Қолган олти учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига. “Арслонлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 52та гол уриб ўз дарвозаларидан 37 марта тўп ўтказиб юборишган. Ўзаро ўинларда “Динамо” 51 очкони, “Сўғдиёна” эса 45 очкони қўлга киритган.

“Динамо” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Самарқанд клубининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. Жиззах клубининг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1 бўлиб турибди.

Икки  йил олдин учинчи турда “Динамо” сафардан ғалаба билан қайтган. Акмал Холмуродов, Сирожиддин Сайфиев ва Зайниддин Тожиевнинг голларига “Сўғдиёна” сафида Сухроб Қобилов пенальтидан жавоб берган холос – 1:3. Самарқандда Ориф Мамажоновнинг урган голи “Сўғдиёна”га 3 очко келтирган – 0:1.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
15.08.2014 «Динамо» - «Сўғдиёна» 0:1
14.09.2013 «Динамо» - «Сўғдиёна» 1:1
05.11.2011 «Динамо» - «Сўғдиёна» 2:0
23.08.2009 «Динамо» - «Сўғдиёна» 3:0
07.03.2008 «Динамо» - «Сўғдиёна» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” сафарда бу рақибни тўрт марта мағлуб этган. “Динамо” Самарқандда 11 бор зафар қучган. Фақат битта учрашув дуранг натижаси билан тугаган. Охирги икки баҳсда мезбонлар ғалаба қозона олмаган.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика