UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Превью. "Динамо" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Навбаҳор"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби олий лиганинг 21-турини Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказади.

«Динамо» (Самарқанд) – «Навбаҳор» (Наманган)
12 сентябрь 2015. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

“Динамо” ва “Навбаҳор” олий лигада 43 бора тўқнаш келишган. Натижалар водий клуби устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 23та ўйинда ғолиб бўлишган, 8та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” эса ушбу рақибни ҳозирга қадар 12 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида - 79:39. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 77, “Динамо” эса 44 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич анча кичик – 2:0.

Дастлабки даврада “Навбаҳор” зафар қучган. Шаҳбоз Эркинов ва Улуғбек Бақоевнинг голларига меҳмонлар сафида Максимилиан Фомин жавоб берган эди – 2:1.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.06.2014 «Динамо» - «Навбаҳор» 2:0
31.05.2013 «Динамо» - «Навбаҳор» 1:1
14.09.2012 «Динамо» - «Навбаҳор» 2:0
02.04.2011 «Динамо» - «Навбаҳор» 0:1
22.05.2010 «Динамо» - «Навбаҳор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” Самарқандда 7 марта ғалаба қозонган. 12та учрашувда “Динамо” муваффақиятга эришган. Қолган икки баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган. “Лочинлар” охирги уч йилда Самарқандда ғалаба қозона олишмаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика