UZ

Сўнгги янгиликлар

21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  0 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  3 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0

Превью. "Динамо" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Бухоро"

Олий лиганинг 17-турида "Динамо" ва "Бухоро" клублари тўқнаш келишади.

«Динамо» (Самарқанд) – «Бухоро» (Бухоро)
8 август 2015. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 17:30
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

“Динамо” ва “Бухоро” ҳамда клублари олий лигада шу кунгача 41 бор куч синашишган. “Бухоро” 20та ўйинда ғалаба қозонган. 14та учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. 7та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро” томонида: 57:51. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 67 очкога эга бўлган, “Динамо” эса 49 очкони қўлга киритган. “Динамо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Бухоро”нинг самарқандликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0.

Иккинчи турда Бухорода ўтган баҳснинг биринчи бўлимида “Динамо” сафида Николай Чипев гол уриб ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда Жамшид Ҳасанов ҳисобни тенглаштирганди – 1:1. Қизиғи Чипев иккинчи даврада “Бухоро” сафида ўйнамоқда.

Самрқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
02.11.2014 «Динамо» - «Бухоро» 0:0
11.05.2013 «Динамо» - «Бухоро» 1:0
20.06.2012 «Динамо» - «Бухоро» 0:1
12.03.2011 «Динамо» - «Бухоро» 0:1
09.10.2009 «Динамо» - «Бухоро» 2:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда бўлиб ўтган 20та ўйиннинг 10тасида “Динамо” ғалаба қозонган. Тўртта баҳсда жамоалар дуранг ўйнашган. 6та учрашувда “Бухоро” сафарда бўлишига қарамай уч очкога эга бўлган. Охирги икки баҳсда “Бухоро” Самарқандда гол ура олмаган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика