UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  12 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0

Превью. "Бухоро" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Бунёдкор"

Иккинчи давра олдидан катта ўзгаришларни амалга оширган "Бухоро" клуби ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Бунёдкор» (Тошкент)
2 август 2015 йил. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

“Бухоро” ва “Бунёдкор” олий лигада 15 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 13 марта мағлуб этган. “Бухоро” “қалдирғочлар”га қарши ўйинда икки бор дуранг ўйнаган ва умуман ғалаба қозона олмаган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 39та гол урган, “Бухоро” футболчилари атига 3 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 41 очкога эга бўлган, “Бухоро” ҳисобида 2 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Бухоро” ҳисобида ғалаба умуман йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

Биринчи турда Тошкентда ўтган баҳсда Шокир Зуаги ва Мирзоҳид Ғофуровнинг урган голлари “қалдирғочлар”га ғалаба келтирган эди – 2:0.

Бухорода ўтган барча учрашувлар:
28.04.2014 «Бухоро» - «Бунёдкор» 1:1
29.09.2013 «Бухоро» - «Бунёдкор» 0:0
08.05.2012 «Бухоро» - «Бунёдкор» 0:4
30.07.2011 «Бухоро» - «Бунёдкор» 0:4
18.09.2009 «Бухоро» - «Бунёдкор» 1:2
12.05.2008 «Бухоро» - «Бунёдкор» 0:3
10.05.2007 «Бухоро» - «Бунёдкор» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонидаги 7та ўйиннинг 2тасида дуранг ўйнаган. Қолган 5та учрашувда “Бунёдкор” сафардан ғалаба билан қайтган. Қизиғи иккита дуранг ҳам охирги икки йилда кузатилган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика