UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  1 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  9 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  6 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Превью. "Бунёдкор" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Пахтакор"

“Бунёдкор” ва “Пахтакор” олий лигада 13 бора тўқнаш келишган.
«БУНЁДКОР» – «ПАХТАКОР»
10 август. Тошкент. “ЖАР” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
М.Исмоилов, А.Снетков, Р.Шояҳметов, В.Агишев.
Назоратчи: Р.Айтеков.

Натижалар “қалдирғочлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. 

“Бунёдкор” ушбу рақибни 5 марта мағлуб этган. 8та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Пахтакор” ҳозиргача “қалдирғочлар”ни умуман мағлуб эта олмаган. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 7та гол урган, “Бунёдкор” футболчилари 14 марта ҳамшаҳарлари дарвозасини ишғол этган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 23 очкога эга бўлган, “Пахтакор” ҳисобида 8 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 2:0га тенг. “Пахтакор” ҳисобида ғалаба йўқлиги ҳақида айтиб ўдик.

Биринчи даврада “Пахтакор” майдонида кечган ўйиннинг иккинчи бўлимида Боян Миладинович ўз дарвозасига тўп киритиб ҳисобни очганди, орадан кўп ўтмай Олександр Пишур якуний натижани ўрнатганди – 0:2.

30.06.2013. 12-тур.
“Пахтакор” – “Бунёдкор” - 0:2
Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 3941 томошабин.
Ҳакамлар
: В.Коваленко
Голлар: Б.Миладинович 66 автогол, О.Пишур 75.

“Бунёдкор” майдонида ўтган барча учрашувлар:
26.06.2012 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:0
21.08.2011 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:1
14.03.2010 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:1
12.07.2009 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:1
08.08.2008 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 1:1
18.05.2007 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз майдонидаги 6та ўйиннинг 4тасида муваффақият қозонган. Икки ўйин дуранг натижаси билан тугаган. Ушбу икки дуранг дастлабки икки даврада бўлиб ўтганди. “Қалдирғочлар” ўз майдонида ютган ўйинларда мунтазам равишда иккита гол уришган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика