UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  0 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  48 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Превью. "Бунёдкор" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Олмалиқ"

Бугун "Олмалиқ" клуби Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлади.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
16 апрель 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Нугманов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Бу икки клуб олий лигада 16 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 11 тасида “қалдирғочлар” ғолиб бўлишган. 3 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Олмалиқ” шу кунгача “Бунёдкор”ни 2 бор мағлуб этган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 31та гол киритган. “Олмалиқ” эса 15 бора “Бунёдкор” посбонини ранжитган. “Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда 36 очкони, “Олмалиқ” эса 9 очкони қўлга киритган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Олмалиқ” энг йирик муваффақияти эса – 3:1.

Ўтган мавсум “Бунёдкор” майдонида ўтган ўйиндаги ягона голни Элдор Шомуродов рақиб дарвозасига урган – 1:0. Олмалиқда ҳисобни Воҳид Шодиев очганди. Иккинчи бўлимда Шавкат Саломов томонидан урилган гол ҳисобни тенглаштирган – 1:1.

Тошкентда ўтган барча учрашувлар:
27.06.2015  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  1:0
27.03.2014  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  1:1
18.10.2013  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  4:1
11.09.2012  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  2:0
19.05.2011  «Бунёдкор» – «Олмалиқ»  4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Бунёдкор” ўз майдонида бу рақибга умуман ютқазмаган. Бўлиб ўтган 8та ўйиннинг 7тасида “Олмалиқ” мағлуб этилган. Фақат бир бор (2014 йил) дуранг қайд этилган.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика