UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  17 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  4 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  5 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  6 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  14 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Навбаҳор". Тошкентдаги тўқнашувга марҳабо Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Навбаҳор". Тошкентдаги тўқнашувга марҳабо

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-турида Тошкентдаги "Жар" стадионида "Бунёдкор" "Навбаҳор" билан тўқнаш келади.

Гарчи марказий мақомни олмаган бўлсада, бу ўйинни ҳам томоша қилишга етарлича омиллар топилиши шубҳасиз. 


Бунёдкор

Усмонали Исмоналиев - 7', Жасур Ҳакимов - 90'

Суперлига. 20-тур

01/10/2022, 18:30

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

Жасур Яхшибоев - 42'

45'
90'
7'  Усмонали Исмоналиев
38'  Тохирбек Тўхтасинов (Абдуллоҳ Омоналиев)
58'  Фарҳод Ўткиров (Умидбек Султонов)
73'  Маҳмуд Маҳамаджонов
90'  Жасур Ҳакимов
90'  Акбар Исматуллаев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов)
40'  Азим Аҳмедов (Жамшид Болтабоев)
40'  Александр Касьян (Зоран Марушич)
40'  Диёр Туропов (Асадбек Собиржонов)
42'  Жасур Яхшибоев
89'  Жасур Яхшибоев (Нурилло Тўхтасинов)


"НАВБАҲОР" ТОШКЕНТДАН ЯНА ҒАЛАБАСИЗ ҚАЙТАДИМИ?


Самвел Бабаян мураббийлигидаги  "Навбаҳор" шу вақтгача Суперлига доирасида "қалдирғочлар"ни мағлубиятга учрата олмаган. Пойтахтда ўтган 16та учрашувнинг 3тасида дуранг натижа қайд этилган, қолган 13 беллашувда  "Бунёдкор" нинг қўли баланд келган.  "Лочинлар" мана шу учрашувларда 7та гол урган. Мезбонлар эса 36 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган.

2007.05.05. 8-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 3:1

2008.03.02. 1-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 1:0

2009.06.21. 13-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 6:0

2010.08.26. 18-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2-0

2011.03.12. 2-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 1:0

2012.10.19. 23-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 1:0

2013.09.20. 19-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 5:0

2014.05.02. 7-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 3:0

2015.04.17. 5-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 2:0

2016.11.17. 29-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 1:1

2017.11.03. 27-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2:2

2018.07.24. 18-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2:1 

2018.10.03. 25-тур. "Бунёдкор"  - "Навбаҳор" 2:0

2019.11.24. 24-тур. "Бунёдкор" - " Навбаҳор" 2:1

2020.07.13. 8-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 3:1

2021.05.18. 9-тур. "Бунёдкор" -  "Навбаҳор" 0:0


"ЛОЧИНЛАР" ИККИНЧИ ДАВРАДА МАҒЛУБИЯТСИЗ ОДИМЛАМОҚДА

Наманган шаҳри жамоаси Суперлиганинг иккинчи даврасида ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Бу борада клубнинг лигадаги мағлубиятсиз серияси 14та учрашувга етди. Улар сўнгги бор Суперлиганинг 5-турида ўз майдонларида "Сўғдиёна"га имкониятни бой беришганди (1:2). 


ТУРНИР ЖАДВАЛИДА "НАВБАҲОР" БИРИНЧИ ЎРИНГА ҚАЙТАДИМИ?

"Бунёдкор" жорий йилда ўзининг энг ёмон натижасини қайд этмоқда. 19-турдан сўнг 10 ўринда кетаётган жамоа учун айни пайтда ғалаба жуда зарур. Акс ҳолда хавфли зонага яқинлашиши ҳам ҳеч гап эмас. 12-ўринда кетаётган "Қўқон-1912" билан орадаги фарқ 4 очкони ташкил қилади. Ғалаба қозонилган тақдирда нисбатан олиб қаралганда 8-ўринга кўтарилиш имкони бор. Бунинг учун клуб бу турда "Олимпик" ва "Нефтчи"нинг "қоқилиши"ни кутиши керак. Албатта бу ҳозирча тахминий билдирилаётган фикр. "Навбаҳор" Тошкентга келиб бир ўқ билан икки қуённи уриб кетиши мумкин. Айни пайтда клуб "Пахтакор" ва "Насаф"дан бир очкога ортда қолмоқда. Эртанги ўйинда икки жамоадан бири очко йўқотишини ҳисобга олсак, бугун қўлга киритиладиган 3 очко ва жами 40 очко билан камида бир поғона юқорилайди. Борди-ю, рақиблари ўзаро дурангга имзо чекса, пешқадам бўлиб олиши ҳеч гап эмас. 

ЙЎҚОТИШЛАР 


Ҳимоячи Давронжон Эргашев ва ярим ҳимоячи Суҳроб Иззатов бугун "Бунёдкор"га ёрдам бера олмайди. Жароҳатидан тузалган Фарруҳ Икромов машғулотлар орқали жисмоний ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилмоқда. "Навбаҳор" ҳимоячиси Рустам Ашурматов Ўзбекистон терма жамоаси сафида Камерунга қарши учрашувда жароҳат олган, Коста-Рикага қарши ўйинни ўтказиб юборганди. Билишимизга қараганла, футболчи жароҳатидан фориғ бўлган. У бугун майдонга тушиши кутиляпти. 


ЖАМОАЛАР 8 ЙИЛДАН СЎНГ ЯНА "ЖАР" СТАДИОНИДА УЧРАШМОҚДА  

"Қалдирғочлар" ўз майдонларидаги таъмирлаш ишлари сабабли бугун "Навбаҳор"ни "Жар" стадионида қабул қилади. Биласиз, ушбу арена "Бунёдкор" учун бегона ҳисобланмайди. Ўз вақтида жамоа бу майдонда кўплаб ғалабаларни ва ажойиб учрашувларни ўтказган. "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" орадан 8 йил ўтиб яна "Жар" стадионида учрашмоқда. 


02.05.2014. Суперлига 7-тур 

Тошкент. "Жар" стадиони, 2476 томошабин 

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 3:0

Голлар: Воҳид Шодиев, Сардор Рашидов, Олександр Пишур



Барчага ёқимли томоша тилаб қоламиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика