UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  0 13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0 12:41"Атлетико" футболчиси Италияга йўл олмоқда  0 12:20"Нидерландияга қарши ЖЧ-1998 ярим финалида 32 кг га озганман"  5 12:00Бугунги ўйинлар: Каталония дербиси, "Селтик" — "Рейнжерс" ва бошқалар  0 11:50Тонали АПЛнинг топ клубига ўтиши мумкин  1 11:22Канселу "Барселона"га қайтмоқчи  2 10:22"Ювентус" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2 09:53"Фиорентина" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди  0 09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  6 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  4 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  1 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  13

Превью. "Бунёдкор" - "Андижон" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Андижон"

Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида "Бунёдкор" ва "Андижон" клублари ўзаро тўқнаш келишади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон)
31 октябрь 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

Бу икки клуб ўзаро 15 бор куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 12та ўйинда ғолиблик нашидасини суришган. 3та ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” ўз тарихида бу рақибни умуман енга олмаган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик ўз-ўзидан “Бунёдкор” томонида – 26:3. Ўзаро ўйнларда “Бунёдкор” 39 очкони қўлга киритган. “Андижон” эса ҳозиргача 3 очко ишлаб олган.

“Бунёдкор”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0. “Андижон” ҳисобида ғалаба йўқлигни айтиб ўтдик.

Биринчи даврада Андижонда ўтган ўйинда “Бунёдкор” ғалаба қозонган. Сато Минори биринчи бўлимда, Достонбек Ҳамдамов иккинчи бўлимда “бургутлар” дарвозасига тўп киритиб “қалдирғочлар”га ғалаба келтирган – 2:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
14.06.2014 «Бунёдкор» - «Андижон» 2:0
04.08.2012 «Бунёдкор» - «Андижон» 0:0
25.04.2011 «Бунёдкор» - «Андижон» 3:1
22.05.2010 «Бунёдкор» - «Андижон» 1:0
13.09.2009 «Бунёдкор» - «Андижон» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” Тошкентда ўтган ўйинларда 6 марта ғалабага эришган. “Бургутлар” бу рақиб майдонидан фақат бир бор (2012 йил) дуранг билан қайтган. “Андижон” сафарда “Бунёдкор” дарвозасига битта гол урган.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика