UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  0 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  3 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  7 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   4 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  9 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  16 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  145 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9

Превью. Бундеслига: "Аугсбург" ўч оладими? Янгиликлар

Превью. Бундеслига: "Аугсбург" ўч оладими?

Германия Бундеслигасининг 20-турини "Манйц" ҳамда "Аугсбург" жамоалари ўртасидаги баҳс очиб беради.

Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги беллашувида Мартин Шмидт бошчилигидаги "Майнц" меҳмонда "Аугсбург"ни ишончли тарзда (3:1) мағлуб этганди. "Аугсбург" эса ўша ўйин учун ҳам бугунги учрашувда ўч олишни мақсад қилган. Мануэль Баум шогирдлари айни пайтда 24 очко билан турнир жадвалининг 10-поғонасида боришмоқда.

"Майнц" қишки трансфер ойнасида Боян Кркични жамоага жалб этди ва бу футболчидан уларнинг умидлари катта

Улар "Майнц"дан икки очкога, жадвалда эса иккита ўринга тепадалар.
"Майнц"нинг бу тўқнашувдаги мақсади аниқ, яъни ғалаба. Уларга бу ғалаба айни пайтдаги рақибларидан ҳам узиб кетиш имкониятини яратиб бериши икки ҳисса ёқимли. "Аугсбург" ўнталикдан юқорилаш, "Майнц"дан янада илгарилаб кетиш учун ҳам ғалаба қозонмоғи лозим. Биринчи даврадаги ўз мухлислари қаршисидаги аламли мағлубият ҳам "Аугсбург"ни бугун тиқ қайраб чиқишга мажбур этади.

Мартин Шмидт жамоаси ҳужумда яхши ўйнайди. Уларда самарадорлик ҳам яхши даражада. Аммо "Майнц"нинг ҳимоя чизиғи заиф ва шу жиҳат уларга кўп бор панд бериб келди. Жамоа 19 ўйинда 27 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этишган ва ўз дарвозаларидан 35 бор тўп ўтказиб юборишган.
Мануэль Баумнинг "Аугсбург" жамоаси эса ҳужум чизиғидаги ўйини билан мақтана олмайди. Жамоа урган голлари ўтказилган ўйинлар сонидан ҳам пастлиги ҳаммасини кўрсатиб турибди. "Аугсбург" ҳар бир ўйинга ўртача биттадан ҳам гол ура олмаяпти. Лекин "Майнц"га қараганда ҳимояда тартибли ўйнайди. Бу жамоа иштирокидаги учрашувларда асосан биргина гол беллашув тақдирини ҳал этади.

"Аугсбург" ҳужумчиси Бобадилья ниҳоят рақиб дарвозасини "ўққа" тутишни бошлаб юборди...

Учрашувда аниқ фаворит жамоа номини айтиш мушкул. Бироқ ўз уйида ўйнаётганини ҳисобига кичик устунлик "Майнц" тарафида. Лекин "Аугсбург" қўлга киритган 6та ғалабадан тенг ярмига айнан меҳмонда эришган.


Германия чемпионатининг 20-турининг илк баҳсини бошқариш тажрибали ҳакам Мануэль Графе
зиммасига юклатилган.

Бундеслига, 20-тур. Турнир жадвали
Демак бугун тунда "Опел Арена"да "Майнц" - "Аугсбург" қарама-қаршилиги.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Жамоалар жами 11 маротаба ўзаро дуч келишган. "Майнц" шу учрашувларнинг 6тасида ғалаба қозонган. "Аугсбург" эса 3 та беллашувда устун келган. Қолган иккита ўйин дуранг билан тугаган.
Тўплар нисбати: 22-13, "Майнц" фойдасига.

Қизиқ факт
: "Аугсбург" жамоаси кетма-кет 6 ўйиндан буён "Майнц" қаршилиги енга олмай келмоқда.


Турнинг қолган учрашувлари эртага ва индинга давом эттирилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика