UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9та жамоа! Бу қандай бўлади?  1 13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  4 13:01"Барселона" Влаховични Левандовскининг вориси сифатида кўрмоқда  7 12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   7 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  0 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  6 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  43 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  9 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  3 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  8 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2

Превью: "Бавария"га қарши фантастик "камбэк"ни амалга ошириб кўришга интиладиган "Челси" ва Мессига ишонаётган "Барселона" Янгиликлар

Превью: "Бавария"га қарши фантастик "камбэк"ни амалга ошириб кўришга интиладиган "Челси" ва Мессига ишонаётган "Барселона"

Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичининг сўнгги иккита йўлланмаси кимга насиб этиши расман ҳал бўладиган кун.

Кеча амалдаги Италия ва Испания чемпионлари мусобақани нимчорак финалдаёқ тугатишга мажбур бўлишди. "Манчестер Сити" ҳар иккала ўйинда ҳам "Реал" имкон бермаган бўлса, "Лион" "Ювентус"ни икки ўйин натижасига кўра, яъни меҳмондаги гол фактори эвазига ортда қолдирди.

Бугун Испаниянинг айни кундаги иккинчи жамоаси "Барселона" "Наполи" тўсиғидан ўтишга уринса, жавоб беллашувидан олдин жуда катта устунликка эга Германия етакчиси "Бавария" "Челси" билан баҳслашади.


ЕЧЛ, 1/8 финал.

Жавоб ўйини.

"Барселона" - "Наполи" (1:1)

"Камп Ноу" стадиони.

Бош ҳакам: Чунейт Чақир (Туркия)


"Барселона" (тахминий таркиб) - тер Штеген - Семеду, Пике, Лангле, Альба - Роберто, Ракитич, де Йонг, Месси - Суарес, Гризманн.

Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Бускест (дисквалификация), Видаль (дисквалификация), Дембеле (жисмонан тайёр эмас), Юмтити (жароҳат)

Дисквалификация хавфидаги футболчилар: Гризманн, Месси, Семеду.


"Наполи" (тахминий таркиб) - Оспина - Ди Лоренцо, Манолас, Кулибали, Мариу Руй - Фабиан Руис, Демме, Зелиньски - Кальехон, Мертенс, Инсинье.

Ўйнаши сўроқ остида: Максимович (жароҳат)

Дисквалификация хавфидаги футболчилар: Кулибали, Льоренте, Мариу Руй.


Мессига боғлиқ


Неаполдаги дурангдан кейин мазкур қарама-қаршиликда ҳар иккала жамоа чорак финал масаласини ҳал этиш имкониятини сақлаб турибди. "Барселона" сўнгги пайтларда ўйин тарафлама аввалгидек барқарор эмас. Айни пайтда жамоанинг кейинги босқичга йўл олиш ёки олмаслиги кўп жиҳатдан Мессига боғлиқ. Жамоанинг ўйин картинаси ва умумий кайфиятига Месси жуда катта таъсир қилади. "Наполи" эса кўп жиҳатдан Мессини зарарсизлантириш орқали имкониятларини ошириши мумкин. Шунингдек, Гаттузо ҳимояни ҳам мазкур вақтга қадар қанчалик тартибга солганига кўп нарса боғлиқ. Чунки жамоа охирги ўйинларда мудофаа чизиғида жуда ишончсиз ҳаракат қилаётганди. Лекин Гаттузо олдида турган охирги муаммо эмас. "Наполи" чорак финални орзу қилса, унда нафақат Мессини зарарсизлантириш, ҳимояда тартибди ўйнаш ва балки гол уриши шарт. Чунки эҳтимолий 0:0 ҳисобидаги дуранг "Барселона" фойдасига хизмат қилади. "Наполи"нинг умиди ва ишончи бу Мертенс ва Инсинье. Бу икковлон охирги пайтларда ўзларининг яхши спорт формасида эканлиги Гаттузони бироз хотиржам қилиши мумкин.


ЕЧЛ, 1/8 финал.

Жавоб ўйини.

"Бавария" - "Челси" (3:0)

"Альянц Арена" стадиони.

Бош ҳакам: Овидиу Хатеган (Руминия)

"Бавария" (тахминий таркиб) - Нойер - Киммих, Боатенг, Алаба, Дэвис - Тьяго, Горецка - Гнабри, Мюллер, Перишич - Левандовски.

Ўйнамайди: Павар (жароҳат)

Сўроқ остида: Коман (жароҳат)

Дисквалификация хавфидаги футболчилар: Тьяго, Киммих.


"Челси" (тахминий таркиб) - Кабальеро - Рюдигер, Кристенсен, Зума - Жеймс, Ковачич, Баркли, Эмерсон - Маунт, Жиру, Хадсон-Одои.

Ўйнамайди: Алонсо (дисквалификация), Жоржиньо (дисквалификация), Пулишич (жароҳат), Аспиликуэта (жароҳат), Педро (жароҳат)

Сўроқ остида: Канте (жароҳат), Виллиан (жароҳат), Лофтус-Чик (жароҳат)

Дисквалификация хавфидаги футболчилар: Зума



"Челси" фантастик "камбэк" содир этадими?

Мазкур қарама-қаршиликда кўп нарса биринчи баҳсда қисман ҳал этилган. Лекин назарий жиҳатдан "Челси"ни ҳисобдан чиқаришга эрта. Чунки олдинда ҳали минимум 90 дақиқалик ўйин мавжуд. Нафақат ҳисобдаги катта тафовут, балки ўйин тарафлама ҳам хаттоки ёрқин ўйнаётган "Челси" ҳозирги "Бавария"га етарлича қаршилик кўрсатиши мушкул иш. "Бавария" рулга Флик ўтиргач нафақат натижаларни максималлаштирди, балки ўйин жиҳатдан Европанинг энг кучли жамоаси сифатида шаклланиб бормоқда. Кучли прессинг, доимий босим ва тажоқузкорлик "Бавария"га қайтди. Жамоанинг ўйини, натижалари ва қайд этаётган рекордлари кўп жиҳатдан ўша 2013 йилдаги даҳшатли "Бавария"ни эслатмоқда. 

Флик жамоага келгач "Бавария" барча мусобақаларда 32 ўйин ўтказди ва шуларнинг 29тасида ишончли ғалабаларни тантана қилди. Фақатгина 2 ўйинда мағлубият ва 1 дуранг қайд этди. "Бавария" Флик бошқарувидаги 29 ўйинда роппа-роса 100та гол киритган. Солиштириш учун, "Челси" ҳам Лэмпард қўл остида 29 ғалабага эришган. Фақатгина фарқли жиҳати, "Челси" 29 ғалабани 54 ўйинда қайд этган. Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Айниқса жавоб ўйинида Лэмпард болалаларининг йўқотадиган нарсаси йўқ. Бу эса "Челси" ўйин аввалидан "вабанк"ка боришини англатади. Лекин ҳозирги "Бавария" бундай устунликни бериб қўядиган жамоага ўхшамаяпти. Футболда мўъжизалар руй бериб туриши бу ўйинда "Челси"ни умидсизлантирмаслиги мумкин. Аммо "Челси"ни ўйин олдидан иккита устунлик тарафини ҳам қайд этиш керакки, бу "Бавария"га нисбатан жисмоний ҳолати ва ўйин амалиёти. Флик жамоасига айнан танаффусга чиққани ва ўйин амалиётисиз қолгани қайсидир маънода мазкур баҳсда муаммолар тақдим этиши мумкин. 


Мураббийлар нима дейди?


Кике Сетьен ("Барселона" бош мураббийи): - "Ўйинга тайёргарлик жараёнини анча сифатли ўтказди. Ишончим комил, биз кейинги босқичга ўтамиз ва бундан ташқари финалга чиқиш учун жиддий курашамиз. "Наполи" билан ўйин осон ўтмайди, қийин баҳсга керакли даражада тайёр бўлишимиз лозим. Кўпроқ тўпни ўзимизда сақлаб, рақибга гол уриш учун имконият туғдирмаслигимиз керак. Бу биз ҳужум қилмаймиз дегани эмас. "Барселона" ғалаба қозониш учун майдонга чиқади".

Женнаро Гаттузо ("Наполи" бош мураббийи): - "Биз қандай даражадаги жамоага қарши ўйнашимизни тушуниб турибмиз. Техник ва тактик тарафлама жуда кучли ўйин намойиш этишимиз шарт. Хаттоки бу ҳам муваффақият учун камлик қилиши мумкин. "Барселона" жорий мавсум ҳеч нарса ютгани йўқ. Бу эса уларни янада кучлантиради ва мотивация беради. Чунки рақиб доим совринларни ютишга ўрганган. Биз Эверест чўққисига чиқишимиз керак бўлади. Умид қиламанки, Инсинье ўйнайди. Агар шифокорлар уни тайёр эмас дейишса, унда таваккал қилмайман".


Ханс Флик ("Бавария" бош мураббийи): - "Рақибни ҳурмат қилиш керак. Рестартдан кейин "Челси" қандай ўйнаганини кўрдик. Шу боис бўлажак ўйинга аввалгидек муносабатда бўлиш лозим. Хотиржамликка берилишга эрта. Ўзимизнинг футболни намойиш этиш асосий устувор вазифамиз. "Бавария" доим уддалайдиган ишини қилиши, яъни ҳар ўйинда ғалаба қозониши керак".

Фрэнк Лэмпард ("Челси" бош мураббийи): - "Мен бу вазиятдан чиқиб кетиб, ғалаба қозонишимизга ишонаман. Бу жуда қийин вазифа. Қийин бўлади. Лекин биз ўзимизга ва ғалабага ишонишимиз керак. Бизда фантастик вазифани бажариш имконияти туғилган. Катта ишонч билан ўйнаш талаб этилади. Кучли рақибга қарши жуда қийин ўйинда бирлаша олишимизни кутмоқдаман. Ишга тўғри муносабат орқали муваффақият қозонишимиз мумкин".


Факт: Жорий мавсум ЕЧЛ доирасидаги барча ўйинда ғалаба қозонган ягона жамоа - "Бавария".

Факт: "Барселона"ни "Камп Ноу"да охирги марта 2013 йил "Бавария" шармандали тарзда мағлуб этганди. Шундан сўнг каталонияликлар ЕЧЛ доирасида ўз уйларида мағлуб бўлишгани йўқ. Серия 35 ўйинга етган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика