UZ

Сўнгги янгиликлар

16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  2 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  2 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  5 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  23 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1

Превью. "Андижон" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Пахтакор"

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби сафарда "Андижон" меҳмони бўлади.

«Андижон» (Андижон) – «Пахтакор» (Тошкент)
3 август 2016. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Калинин (Қарши), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Р. Черников.

“Андижон” ва “Пахтакор” олий лигада жами 45 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 34та ўйинда ғолиб бўлишган. 8та ўйинда дуранг қайд этилган. “Андижон” ҳисобида 3та ғалаба бор. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда - 112:32. Ўзаро ўйинларда “шерлар” 110 очкони, “бургутлар” эса 17 очкони  қўлга киритган.

“Андижон”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 2:1га тенг. “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси 6:0.

Биринчи даврада Тошкентда ўтган учрашувда Игорь Сергеев ва Жалолиддин Машариповнинг голларига меҳмонлар сафида Неманья Йованович жавоб берганди - 2:1.

Андижонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
01.07.2015 «Андижон» - «Пахтакор» 0:1
15.03.2014 «Андижон» - «Пахтакор» 0:1
21.09.2012 «Андижон» - «Пахтакор» 2:4
01.07.2011 «Андижон» - «Пахтакор» 2:1
16.10.2010 «Андижон» - «Пахтакор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Андижонда бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган 22та баҳснинг учтасида “бургутлар” ғалаба қозонишган. Бешта баҳсда ғолиб аниқланмаган. 14 учрашув “шерлар”нинг муваффақияти билан тугаган. Охирги 3та ўйинда "Пахтакор" сафарда ғалаба қозонган. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика