UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  0 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  1 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  0 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  2 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  1 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  9 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  26 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1

Превью. А Серия: Бугунги ўйинлар Янгиликлар

Превью. А Серия: Бугунги ўйинлар

Италия А Сериясининг 19-тури доирасидаги бир қатор учрашувлар бўлиб ўтади.

Кеча бошланган 19-тур ўйинлари бугун давом эттирилади.

А Серия, 19-тур. Турнир жадвали


"Удинезе" - "Интер" (16:30) (Сетанта Спорт - Aleziya.com (TAS-IX)
"Стадио Фриули" стадиони.
Бош ҳакам
: Даниеле Довери.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Ўтказилган 86 учрашувдан 20тасида "Удинезе" ғалаба нашидасини сурган. "Интер" эса 41 маротаба ғалаба қозонган. Қолган 25 ўйинда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 41-88, "Интер" фойдасига.

Куннинг дастлабки беллашуви "Удинезе" ва "Интер" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Турнир жадвалида 10-поғонани банд этиб турган Луижи Дел Нери шогирдлари ўз уйларида "Интер"ни меҳмон қилишади. Тўртта учрашувдан буён мағлубият нималагини билмай келаётган "Удинезе" қаршлигини енгиш Стефано Пиолига катта бош оғриғини туғдириши тайин.
Қизиғи, "Интер" жамоаси ҳам кетма-кет тўрт учрашувдан бери мағлубиятга учрагани йўқ.
"Удинезе" охирги 4та ўйиндан 3тасида ғалаба, 1та дуранг қайд этган бўлса, "Интер" кетма-кет тўртта ғалабани қўлга киритган. Бу эса ҳар иккала жамоа ўзининг энг яхши оптимал формасига кириб олишганидан дарак беради.

Юзага келган қисқа янги йил танаффуси қайси жамоани издан чиқарганини эса ўйиндан кейин билиб оламиз.

"Удинезе" агарда ғалаба қозонгудек бўлса, унда улар "Интер" билан орадаги фарқни икки очкогача қисқартиришади.Аксинча бўладиган бўлса, "Интер" "Удинезе"дан 8 очкога узиб кетади.

Жамоадаги энг хавфли футболчиларга келадиган бўлсак, "Интер"да сўзсиз барчанинг диққат-эътибори Мауро Икардига қаратилади. Айнан аргентиналик ҳужумчи жамоанинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. Ушбу ҳужумчи ҳисобида 14та гол мавжуд. Яна бир қизиқ томони шундаки, Икарди нафақат тўпурарлик борасида, балки ассистентлик бобида ҳам жамоадаги энг яхши футболчи саналади. Икарди жамоадошларининг 5та голига ҳаммуаллифлик қилган.

"Удинезе"да эса Сириль Теро жамоа тўпурари саналади. Унинг ҳисобида 8та гол бор. Жамоа аъзоси Силван Видмер эса энг кўп ассистентлик қилган футболчи бўлиб турибди. Видмер жамоасининг тўртта голига ҳаммуаллифлик қилган.


"Кьево" - "Аталанта" (19:00)
"А.Бентегоди" стадиони.
Бош ҳакам
: Федерико Ла Пенна.

Ўзаро ўйинлардаги факт
:
Бу жамоалар жами 22 маротаба ўзаро дуч келишган. "Кьево" жамоаси 8 марта ғалаба қозонган. "Аталанта" эса битта кам, яъни 7 бор. Қолган 7та ўйин эса дуранг билан тугаган. Тўплар нисбати: 23-21, "Кьево" фойдасига.

Бу тўқнашув ушбу жамоаларнинг ўзаро 23 баҳси бўлади. Ўзаро ўйинлардаги статистикада кичик устунлик "Кьево" тарафида. Агарда бугун "Аталанта" ўз мақсадига эришиб, ғалаба қозонса, унда ушбу тафовут ўз-ўзидан йўқолади. Яъни барча жиҳатлар бўйича кучлар тенглашади.
Айни пайтда турнир жадвалида "Аталанта" рақибидан кўра тепароқда жойлашган. "Кьево"нинг бу йилги ишлари "Аталанта"никига ўхшаб яхши кечмаяпти. Жамоа мунтазам яхши ўйин кўрсатишда оқсамоқда. Роландо Маран шогридларига барқарорлик етишмаяпти.
"Кьево" қўлга киритилган 25 очкодан 15тасини ўз уйида кечган баҳсларда ишлаган. Қолган 10 очко эса сафардаги беллашувлар орқали тўпланган.
"Аталанта" эса нисбатан яхши мавсумни ўтказмоқда. Жамоа 32 очко жамғарган ҳолда 6-ўринда бормоқда. Жан Пьеро Гасперини "Аталанта"ни жуда яхши бошқармоқда. Бош мураббий "Аталанта"га аниқ бир ўйин тизимини йўлга қўя олди. Уларнинг бу йилги асосий муваффақиятлар калити айнан шу жиҳат билан боғланмоқда.
"Аталанта" қўлга киритилган 10та ғалабадан 4тасини меҳмонда қайд этган. Бу эса жамоа нафақат ўз майдонида, балки сафарда ҳам бемалол ўйнай олишини кўрсатмоқда.

Бу ўйинда фаворит деб аниқ бир жамоани кўрсатиш қийин. Қайси жамоа дадилроқ ва аниқроқ ўйнаса, ўша жамоа бу баҳсда ўз мақсадига эришиши осонроқ бўлади. "Кьево" гарчи зў уйида ўйнаётган бўлсада, бу тўқнашувда уларни фаворит дея кўрсатишга шошилмаган маъқул. Ҳозирги "Аталанта" исталган рақибни қийин ҳолатга тушириб қўйиши мумкин.


"Женоа" - "Рома" (19:00) (Сетанта Спорт - Aleziya.com (TAS-IX)
"Стадио Луижи Феррарис" стадиони.
Бош ҳакам
: Никола Риццоли.

Ўзаро ўйинлардаги факт
:
Бу жамоалар барча мусобақаларда жами 98 маротаба тўқнаш келишган. "Женоа" жамоаси 32 бор ғалаба қозонган. "Рома" эса 45 маротаба ғалаба нашидасини сурган. Қолган 21 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 100-148, "Рома" устунлигида.

Турнир жадвалида иккинчи поғонда бораётган жамоа 12-ўриндаги "Женоа"га сафар уюштирмоқда. Бу ўйинда фаворит аниқ. Яъни Лучано Спалетти бошчилигидаги "Рома" "Женоа"га қараганда айни пайтда кучлироқ ва хавфлироқ рақиб ҳисобланишади. Ҳар иккала жамоа икки хил ҳолатда. Лекин "Женоа"нинг "Ювентус"га қарши ўйинини эслайдиган бўлсак, унда бу беллашувда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкинлигини тахмин қилса бўлади.
"Женоа" жамоаси рақиб сафидан кўпроқ Эдин Жекодан эҳтиёт бўлишлари талаб этилади. Чунки Эдин Жеко айни пайтда ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Унинг ҳисобида ҳозирда 13та гол мавжуд. Ҳужумчи ушбу мавсумни жуда самарадор ўтказмоқда.
"Рома" эса "Женоа" таркибидаги Диего Симеоненинг ўғли Жованни Симеонедан қўрқиши керак. Чунки бу иқтидорли футболчи ўтган сафар "Ювентус"ни попугини пасайтириб қўйишда асосий ролни бажарганди. Айнан Жованни Симеоненинг дубли эвазига "Женоа" "Ювентус"ни биринчи таймдаёқ таслим этганди.


"Лацио" - "Кротоне" (19:00)
"Стадио Олимпико" стадиони.
Бош ҳакам
: Фабио Мареска.

Ўзаро ўйинлардаги факт
:
Бу ўйин ушбу жамоаларнинг илк тўқнашуви саналади.

Дебютант "Кротоне" 9 очко билан 19-ўринда бормоқда. "Лацио" эса 34 очкога эга ва улар 4-поғонани банд этиб туришибди. "Лацио" бронза медаллари учун курашни давом эттириши учун ҳам аутсайдер жамоаларга қарши ўйинларда имкон қадар максимал очко тўплаши лозим. "Кротоне" эса А Серияда ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Бу жамоа учун ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Улар қолган барча учрашувларга худди финалга тушгандек ҳаракат қилишлари лозим бўлади.


"Сассуоло" - "Торино" (19:00)
"Стадио Китта дел Триколоре" стадиони.
Бош ҳакам
: Массимилиано Иррати.

Ўзаро ўйинлардаги факт
:
Бу жамоалар 6 маротаба тўқнаш келишган. Шуларнинг 2тасида "Сассуоло" жамоасининг қўли баланд келган бўлса, "Торино" 2 бор ғалаба қозонган. Яна иккита учрашувда эса дуранг қайд этилган.

Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги тарихида ҳозирча барча кўрсаткичлар тенг. Турнир жадвалидаги ҳолатлари эса турли хил. "Сассуоло" асосан А Серияда жон сақлаб қолиш учун курашаётган бўлса, "Торино" имкон қадар еврокубоклар учун бериладиган йўлланмага эга чиқишни кўзламоқда. Айни пайтда "Торино" рақибига нисбатан кучли ва мазмунли ўйин кўрсатмоқда. Аммо "Сассуоло" ўз майдонида қандай ўйнаш кераклигини билади. Улар қўлга киритилган 5та ғалабани тўрттасини айнан ўз уйларида бўлган баҳсларда  қайд этишган. Лекин жамоанинг охирги пайтларда ишлари юришмаяпти. Эйсебио Ди Франсеско шоигрдлари охирги бешта ўйиндан 4тасида мағлубиятга учрашди. Бу эса жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳавас қиларли эмаслигини билдириб турибди.
"Торино" жамоаси ушбу мавсумда сифатли ва яхши футбол кўрсатмоқда. Айниқса жамоа ҳужумчиси Андреа Белоттининг ҳаракатлари алоҳида таҳсинга лойиқ. Бежизга ушбу футболчи 13та гол билан тўпурарлик пойгасида қатнашмаяпти.


"Милан" - "Кальяри" (22:00)
"Сан Сиро" стадиони.
Бош ҳакам
: Пьеро Жакомелли.

Ўзаро ўйинлардаги факт
:
Ўтказилган 68та ўйиндан 36тасида "Милан" ғалаба қозонган. "Кальяри" эса 7 маротаба устун келган. Қолган 25 ўйин эса дуранг натижаси билан якунланган. Тўплар нисбати: 102-54, "Милан" фойдасига.

"Милан" жамоаси айни пайтда 33 очко билан 5-ўринда бормоқда. Улар пешқадам "Ювентус"дан 9 очкога ортда қолишмоқда. Бу жамоалар қолган жамоаларга нисбатан биттадан кам ўйин ўтказишган. "Милан" агарда қолдирилган ўйинларни ғалаба билан якунлайдиган бўлса, унда улар 5-ўриндан тезда учинчи поғонага кўтарилиб олишади.

"Кальяри" эса 23 очко билан 13-поғонада кетишмоқда. Бу жамоа чемпионатдаги энг ёмон ҳимояга эга. Чунки жамоа гарчи энг сўнгги поғоналарда бормаётган бўлсада, энг кўп гол ўтказиб юбориш бўйича пешқадам саналишади. "Кальяри" 18 учрашувда ўз дарвозасидан 42та гол ўтказиб юборган. Бу чемпионатдаги энг ёмон натижа.
Бу тўқнашувда фаворит сўзсиз бу "Милан" жамоаси. Винченцо Монтелла шогирдлари ушбу ўйин орқали тўплар нисбатини ҳам яхшилаб олишлари мумкин. Чунки "Кальяри"нинг мудофаа чизиғи А Сериядаги энг кучсиз ҳимоя саналади.
Лекин шунга қарамай "Каляьри" жамоаси янги йилни яхши кайфиятда бошлаш мақсадида "Милан"дан очко тортиб олишга уриниб кўришади.
Футболда ҳар доим ҳам фаворитлар ғалаба қозонавермайди.


"Ювентус" - "Болонья" (00:45) (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)
"Ювентус стэдиум" стадиони.
Бош ҳакам
: Маурицио Мариани.

Ўзаро ўйинлардаги факт
:
Бу жамоалар жами 140 маротаба дуч келишган. Шуларнинг 68тасида "Юве"нинг қўли баланд келган. "Болонья" эса 24 маротаба ғалаба қозонган. Қолган 48 учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 205-128, "Ювентус" фойдасига.

Чемпионат пешқадами ушбу турда А Сериянинг энг ёпиқ ва зерикарли футбол ўйнайдиган жамоасини қабул қилади. "Болонья" иштирокидаги ўйинларда нисбатан кам гол киритилади. Жамоа ҳимоявий ўйин кўрсатишни хуш кўради. "Болонья"нинг мудофаа чизиғини ёриб ўтиш жуда қийин иш. Бу жамоанинг ҳужум чизиғи ҳам мақтанарли сифатларга эга эмас. Роберто Донадони шогирдлари фақат натижани ўйлаб ўйнайдиган жамоалар сирасига киради. Бу жамоага қарши ўйинларда дастлабки голни киритиб олиш жуда муҳим. Чунки "Болонья" биринчи голни киритиб олган тақдирда, бу жамоа камдан-кам ҳолларда ўз оғзидаги ошни олдириб қўяди.
"Ювентус" олдида оосон бўлмаган учрашув турибди. Бу ўйинда туринликларга Жанлуижи Буффон ёрдам бера олмайди. Аллегри дарвозага Нетуни қўйишига тўғри келади.
"Ювентус" мухлисларини қувонтирадиган жиҳати, жамоанинг ҳар учала ҳужумчилари ҳам майдонга тушишга тайёр ҳолатда. Аллегри қайси услубни танлаши ва кимларни асосий таркибда қўйишини эса кейинроқ билиб оламиз. Унинг қўл остида учта юқори даражадаги ҳужумчилар мавжуд.
Айнан ушбу ҳужумчилар орқали Аллегри "Болонья" дарвозасига керакли калитни топишга уриниб кўради.

* "Пескара" - "Фиорентина" учрашуви қолдирилган.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика