UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ла Лига. "Барселона" – "Мальорка" (онлайн ҳисоб)  12 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  0 00:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Астон Вилла"ни қабул қилмоқда, Ҳусанов ўйинни захирадан бошлади (онлайн ҳисоб)  40 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  2 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  2 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  7 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  6 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0

Пойга тобора кучаймоқда: А Серия 8-тур превьюси Янгиликлар

Пойга тобора кучаймоқда: А Серия 8-тур превьюси

Бугун А Сериянинг навбатдаги ўйинларига старт берилади.

"Ювентус" – "Кальяри"

Терма жамоалар учун аталган танаффус "Ювентус"га фойда келтириши кутилмоқда. Баъзи футболчилар сафга қайтди, Андреа Пирлода эса ўз навбатида жамоаси нега 1-ўринда эмаслиги ҳақида бош қотириш учун етарлича вақт бўлди. Ҳужум чизиғида яна Мората-Роналду тандемини кўрсак ажаб эмас. Ҳимояга эса Де Лигт қайтади. "Кальяри"да эса йўқотишлар жиддийроқ, Нандес ва Годин коронавирус туфайли жамоага ёрдам бера олишмайди. Благо, Трипаделли ва Клаван жароҳатдан фориғ бўлиб, сафга қайтишди. Аммо уларнинг жисмоний ҳолати борасидаги савол очиқлигича қолмоқда.

Қизиқ жиҳати шуки, “Кальяри” охирги ўзаро беллашувда ғалаба қозонган – 2-0, лекин тўқнашув фаворити бари-бир "Ювентус". "Кекса синьора"нинг ишлари у қадар зўр бўлмаса-да, жамоа исталган жабҳада бўлажак рақибдан устун. Тўғри "Кальяри"нинг қарши ҳужумларидан эҳтиёт бўлиш зарур, лекин "бьянконери" учун А Серияда тақвим жиҳатидан қулай фурсат келди ва жамоа ўзига келиши талаб этилади. 


"Интер" – "Торино"

Конте мунтазам равишда коронавирус туфайли кимнидир йўқотмоқда. Бу сафар мураббий Коларовва Брозовичсиз қолди. Шунингдек, Видаль ва Ҳакимининг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида қолмоқда. Лекин икки асосий ҳужумчи соғ ва ўйинга чанқоқ бўлиб, "буқалар" ҳимоясига муаммолар вужудга келтириш учун шай бўлиб турибди. Рақиб эса ҳимоячи Иццосиз қолди. Шунингдек, Баселлива Милико ҳам бу учрашувни ўтказиб юборади, Белотти сафга қайтди. "Торино" футболчилари ҳозирча Жампаоло ғояларини тўлиқ тушуниб улгурмади, аммо "Интер" билан ўйинда улар бор кучлари билан курашишлари турган гап.

Охирги марта "Интер" "Торино"ни 3:1 ҳисобида таслим қилганди. Ҳозир "Интер" яна фаворит сифатида қаралмоқда, бироқ ҳар икки клуб мавсум аввалида кутилган ўйинни кўрсата олмаяпти. "Интер" ҳам, "Торино" ҳам мавсумга киришиб олишда муаммоларга дуч келишмоқда. Бироқ ўйинчилар даражасидаги фарқ ўз сўзини айтиб, мезбонлар зафар қучиши ҳақиқатга яқинроқдек.


"Наполи" – "Милан"

Айнан шу беллашувни Италия чемпионати навбатдаги турнинг марказий тўқнашуви десак муболаға бўлмаса керак. Сабаби унда 1-ўрин ва 3-поғонани эгаллаб турганлар ўзаро тўқнашади. Гаттузо бу ўйинда Рахмани, Хюсай ва Осимхен хизматларидан фойдалана олмайди, аммо Лозанова Бакайоко сафга қайтди. "Милан" эса бир йўла икки мураббийидан айрилди, Пиоли ва Мурелли коронавирусга чалинди. "Наполи" билан ўйинга жамоани Бонера бошлаб тушади. Леаодан бошқа барча футболчилар майдонга тушишга ҳамда етакчиликни сақлаб қолиш учун курашишга тайёр. 

Ушбу стадионда ўтган аввалги беллашувда мухлислар ёрқин ўйин гувоҳига айланган ва 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Букмекерлар бу сафар "Наполи"ни бироз устунликка эга деб ҳисоблашмоқда. Пиолисиз қолган "Милан"га сафарда қийин бўлиши турган гап. Бироқ амалда қандай бўлади ва майдондаги ҳисоб-китоб нима бўлади, ҳеч ким аниқ айта олмайди. Назаримизда, бизни муросасиз ва голларга бой беллашув кутиб турибди. 


"Рома" – "Парма"

Фонсека навбатдаги муаммолар гирдобида қолмоқда. Бир нечта футболчи турли сабабларга кўра, олдиндаги беллашувни ўтказиб юборишга мажбур. Эдин Жеко коронавирусдан қутула олмаяпти, Крис Смоллингни эса ошқозони билан боғлиқ муаммолар тинч қўймаяпти. "Эски" йўқотишларни эса қайтаришнинг ҳожати бўлмаса керак. Борха Майораль ўзини кўрсатиши учун яхши имконият. "Парма" коронавирусдан азият чекмаяпти, лекин жамоанинг ҳужумдаги етакчиси Жервинью жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Умуман олганда, "Парма" охирги ўйинларда анча мазмунли ўйин кўрсатмоқда ва режадан оғишмай, олға интилиш ниятида юрибди.

Ўзаро ўтган сўнгги ўйинда "Рома" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Тўғри, бу сафар ҳам "жаллоросси" имкониятлари юқорироқдек, лекин букмекерлар меҳмонларга жуда паст баҳо бераётгандек. "Бўрилар" сафидаги муаммоларни инобатга олсак, "Парма" яхшигина қаршилик кўрсата олса ажабмас.


"Кротоне" - "Лацио"

"Акулалар" ҳали бирор марта ғалаба қозона олмаган жамоа бўлиб турибдилар. Ҳозир бунга нуқта қўйиш ҳам ҳозир бироз қийинчилик туғдирадию Сабаби мезмонларда йўқотишлар бор. Симоне Индзаги ҳам унчалик яхши ҳолатда эмас. Иммобиле майдонга тушиши ноаниқ, бу ўйин куни ҳал бўлади. Луис Альберто бироз кўп гапириб юборди ва энди Индзаги бундай қилмасликларини илтимос қилишига қарамай, раҳбарият томонидан жазоланиши мумкин. Милинкович-Савич ва Луис Фелипе эса "бургутлар"га ёрдам беролмаслиги аниқ. 

Жамоалар сўнгги маротаба 2 йил аввал учрашгандилар. Ўшанда баҳс 2:2 ҳисобида ўз якунига етганди. Ҳозир эса "Лацио" фаворит ҳисобланаётган бўлса-да, вазият жуда чалкаш. Айнан қайси футболчилар майдонга тушиши ҳақида бир нарса дейин қийин, сабаби ҳар икки жамоада ҳам муаммоалар етарлича топилмоқда.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика