UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  91 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Пойга тобора кучаймоқда: А Серия 8-тур превьюси Янгиликлар

Пойга тобора кучаймоқда: А Серия 8-тур превьюси

Бугун А Сериянинг навбатдаги ўйинларига старт берилади.

"Ювентус" – "Кальяри"

Терма жамоалар учун аталган танаффус "Ювентус"га фойда келтириши кутилмоқда. Баъзи футболчилар сафга қайтди, Андреа Пирлода эса ўз навбатида жамоаси нега 1-ўринда эмаслиги ҳақида бош қотириш учун етарлича вақт бўлди. Ҳужум чизиғида яна Мората-Роналду тандемини кўрсак ажаб эмас. Ҳимояга эса Де Лигт қайтади. "Кальяри"да эса йўқотишлар жиддийроқ, Нандес ва Годин коронавирус туфайли жамоага ёрдам бера олишмайди. Благо, Трипаделли ва Клаван жароҳатдан фориғ бўлиб, сафга қайтишди. Аммо уларнинг жисмоний ҳолати борасидаги савол очиқлигича қолмоқда.

Қизиқ жиҳати шуки, “Кальяри” охирги ўзаро беллашувда ғалаба қозонган – 2-0, лекин тўқнашув фаворити бари-бир "Ювентус". "Кекса синьора"нинг ишлари у қадар зўр бўлмаса-да, жамоа исталган жабҳада бўлажак рақибдан устун. Тўғри "Кальяри"нинг қарши ҳужумларидан эҳтиёт бўлиш зарур, лекин "бьянконери" учун А Серияда тақвим жиҳатидан қулай фурсат келди ва жамоа ўзига келиши талаб этилади. 


"Интер" – "Торино"

Конте мунтазам равишда коронавирус туфайли кимнидир йўқотмоқда. Бу сафар мураббий Коларовва Брозовичсиз қолди. Шунингдек, Видаль ва Ҳакимининг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида қолмоқда. Лекин икки асосий ҳужумчи соғ ва ўйинга чанқоқ бўлиб, "буқалар" ҳимоясига муаммолар вужудга келтириш учун шай бўлиб турибди. Рақиб эса ҳимоячи Иццосиз қолди. Шунингдек, Баселлива Милико ҳам бу учрашувни ўтказиб юборади, Белотти сафга қайтди. "Торино" футболчилари ҳозирча Жампаоло ғояларини тўлиқ тушуниб улгурмади, аммо "Интер" билан ўйинда улар бор кучлари билан курашишлари турган гап.

Охирги марта "Интер" "Торино"ни 3:1 ҳисобида таслим қилганди. Ҳозир "Интер" яна фаворит сифатида қаралмоқда, бироқ ҳар икки клуб мавсум аввалида кутилган ўйинни кўрсата олмаяпти. "Интер" ҳам, "Торино" ҳам мавсумга киришиб олишда муаммоларга дуч келишмоқда. Бироқ ўйинчилар даражасидаги фарқ ўз сўзини айтиб, мезбонлар зафар қучиши ҳақиқатга яқинроқдек.


"Наполи" – "Милан"

Айнан шу беллашувни Италия чемпионати навбатдаги турнинг марказий тўқнашуви десак муболаға бўлмаса керак. Сабаби унда 1-ўрин ва 3-поғонани эгаллаб турганлар ўзаро тўқнашади. Гаттузо бу ўйинда Рахмани, Хюсай ва Осимхен хизматларидан фойдалана олмайди, аммо Лозанова Бакайоко сафга қайтди. "Милан" эса бир йўла икки мураббийидан айрилди, Пиоли ва Мурелли коронавирусга чалинди. "Наполи" билан ўйинга жамоани Бонера бошлаб тушади. Леаодан бошқа барча футболчилар майдонга тушишга ҳамда етакчиликни сақлаб қолиш учун курашишга тайёр. 

Ушбу стадионда ўтган аввалги беллашувда мухлислар ёрқин ўйин гувоҳига айланган ва 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Букмекерлар бу сафар "Наполи"ни бироз устунликка эга деб ҳисоблашмоқда. Пиолисиз қолган "Милан"га сафарда қийин бўлиши турган гап. Бироқ амалда қандай бўлади ва майдондаги ҳисоб-китоб нима бўлади, ҳеч ким аниқ айта олмайди. Назаримизда, бизни муросасиз ва голларга бой беллашув кутиб турибди. 


"Рома" – "Парма"

Фонсека навбатдаги муаммолар гирдобида қолмоқда. Бир нечта футболчи турли сабабларга кўра, олдиндаги беллашувни ўтказиб юборишга мажбур. Эдин Жеко коронавирусдан қутула олмаяпти, Крис Смоллингни эса ошқозони билан боғлиқ муаммолар тинч қўймаяпти. "Эски" йўқотишларни эса қайтаришнинг ҳожати бўлмаса керак. Борха Майораль ўзини кўрсатиши учун яхши имконият. "Парма" коронавирусдан азият чекмаяпти, лекин жамоанинг ҳужумдаги етакчиси Жервинью жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Умуман олганда, "Парма" охирги ўйинларда анча мазмунли ўйин кўрсатмоқда ва режадан оғишмай, олға интилиш ниятида юрибди.

Ўзаро ўтган сўнгги ўйинда "Рома" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Тўғри, бу сафар ҳам "жаллоросси" имкониятлари юқорироқдек, лекин букмекерлар меҳмонларга жуда паст баҳо бераётгандек. "Бўрилар" сафидаги муаммоларни инобатга олсак, "Парма" яхшигина қаршилик кўрсата олса ажабмас.


"Кротоне" - "Лацио"

"Акулалар" ҳали бирор марта ғалаба қозона олмаган жамоа бўлиб турибдилар. Ҳозир бунга нуқта қўйиш ҳам ҳозир бироз қийинчилик туғдирадию Сабаби мезмонларда йўқотишлар бор. Симоне Индзаги ҳам унчалик яхши ҳолатда эмас. Иммобиле майдонга тушиши ноаниқ, бу ўйин куни ҳал бўлади. Луис Альберто бироз кўп гапириб юборди ва энди Индзаги бундай қилмасликларини илтимос қилишига қарамай, раҳбарият томонидан жазоланиши мумкин. Милинкович-Савич ва Луис Фелипе эса "бургутлар"га ёрдам беролмаслиги аниқ. 

Жамоалар сўнгги маротаба 2 йил аввал учрашгандилар. Ўшанда баҳс 2:2 ҳисобида ўз якунига етганди. Ҳозир эса "Лацио" фаворит ҳисобланаётган бўлса-да, вазият жуда чалкаш. Айнан қайси футболчилар майдонга тушиши ҳақида бир нарса дейин қийин, сабаби ҳар икки жамоада ҳам муаммоалар етарлича топилмоқда.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика