UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  8 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  35 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  22 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2

Поттер Лукаку билан келажаги борасида гаплашиб олади Янгиликлар

Поттер Лукаку билан келажаги борасида гаплашиб олади

Ҳужумчи Ромелу Лукаку "Челси"нинг янги бош мураббийи Грэм Поттер қўл остида имкониятга эга бўлиши мумкин.

Ўтган мавсумда АПЛга қайтган Ромелунинг трансфери омадсиз дея эътироф қилинди, у АПЛнинг 26 ўйинида 8 гол урди. Ушбу йил ёзда эса у "Интер"га ижара асосида қайтди. Маҳаллий матбуотнинг хабарига кўра, бельгиялик форвард Миланда доимий қолмоқчи.

Поттер эса Лукаку билан клубнинг лойиҳалари ва бундаги унинг ўрни ҳақида гаплашиб олмоқчи. Бу суҳбат эса "Интер"нинг хоҳишига боғлиқ. Агарда Италия клуби ёзда футболчини тўлиқлигича сотиб олишни истамаса, томонлар суҳбатга чорланади.

Лукакунинг "Челси" билан шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Унинг ўзи Лондон клубига қайтишни истамаяпти. Ўз навбатида "Интер" ҳам мавсум якунига қадар форварднинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уни сотиб олиш вариантини кўриб чиқади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика