UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Португалия футзал терма жамоаси устози: "Гуруҳимиздаги барча рақиблар ўз қитъасида энг кучлилари" Янгиликлар

Португалия футзал терма жамоаси устози: "Гуруҳимиздаги барча рақиблар ўз қитъасида энг кучлилари"

Португалия футзал терма жамоаси бош мураббийи Жорже Браз мундиал стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- Жамоангиз мундиалга қанчалик тайёр?

- Тайёргарлик жуда яхши ўтди. Ҳозирги вақтда эса, узоқ парвоздан тикланишга эътибор қаратганмиз. Жаҳон чемпионати стартини интизорлик билан кутмоқдамиз.

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Гуруҳимиз биз учун янгилик бўлмади. Гуруҳдошларимиз сўнгги йилларда футзалда катта натижаларга эришишмоқда. Ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб футзал ривожланмоқда. Панама Конкакаф минтақаси ғолиби. Тожикистон эса Осиё кубогида ажойиб ўйин намойиш этди. Марокаш - Африка минтақаси ғолиби. Барча рақибларимиз ўз қитъасида энг кучлилари.

- Португалия амалдаги мундиал ғолиб, бу сафарги терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига мақсадлар қандай?

- Биз сўнгги баҳсга қадар шу ерда қолишни мақсад қилганмиз, лекин бу осон вазифа эмас. Барчасини қадам-бақадам бажарамиз, биринчи навбатда гуруҳдан чиқиб олишимиз керак. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришни мақсад қилганмиз.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Эслатиб ўтамиз, Португалия футзал терма жамоаси мундиалдаги юришини 16 сентябрь куни Панамага қарши бошлайди. Учрашув соат 17:30да "Ҳумо Арена"да ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика