UZ

Сўнгги янгиликлар

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  53 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  51 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

Польшалик тўпурар Левандовски ҳақида одамлар нима дейди? Янгиликлар

Польшалик тўпурар Левандовски ҳақида одамлар нима дейди?

Жаҳон чемпионатига борадиган ҳар бир жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйиши бор гап.

Польша терма жамоаси ҳам бу йилги мундиалдан кўп нарса кутяпти. ЖЧ-2018 саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказган Польша ўз гуруҳида Сенегал, Япония ва Колумбияга қарши баҳс олиб боради. Жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовски саралаш ўйинларида европалик футболчилар орасида энг кўп гол урган ҳужумчи бўлди. У 16та голи билан бу борада португалиялик Роналдуни ортда қолдирди.

Статистика бўйича ЖЧ саралаш ўйинларида Польша киритган голларнинг 64 фоизи айнан Левандовскига тегишли бўлди. Шу боис ҳам польшаликлар устози Адам Навалка "Бавария" ҳужумчисини жамоа учун ўта муҳим ҳужумчи деб атади. Хўш, Роберт қандай савиядаги футболчи? У шунчалик кучлими? ФИФА расми сайти бу ҳақда бир нечта кишига мурожаат қилди.

- "Мен ҳар доим уни ўзига хос ҳужумчи деб атаганман. У худди Златан Ибрагимовичга ўхшайди. Чунки иккаласи ҳам йўқ жойдан гол уради. Левандовски руҳан кучли ўйинчи. У тўпни шерикларидан қизғанмайди. У буюк футболчи". (Лео Беенхакер, Левандовскини терма жамоада илк бор ўйнатган мураббий)

- "Унда ҳужумчига керакли барча хислатлар мавжуд. У жисмонан кучли, ҳужумларни гол билан якунлай олади. У шунингдек, ярим ҳимояда ҳам ўйнай олади. У майдон марказидаёқ тўпни қабул қилиб чиройли ҳужум бошлаши мумкин. Тўп унинг ўртоғи". (Юрген Клопп, Левандовскини "Боруссия Д"га олиб келган мураббий)

- "У мен кўрган ҳужумчилар орасида энг профессионали. У ухлаётганида ҳам тушида футболни кўради. Шунингдек, 24 соат ишлашдан қочмайди. У ҳар доим ҳужумнинг энг қайноқ нуқтасида бўлади". (Пеп Гвардиола, Левандовскининг "Бавария"даги собиқ устози)

- "У жаҳондаги энг кучли ҳужумчи. Роберт ҳар доим ривожланиб боради. Уни тўхтатиб қолиш имконсиз. У шубҳасиз жамоамизнинг юраги". (Адам Навалка, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

- "У ҳар қандай ҳолатда тўп кирита олади. Бу унинг энг катта устун томони". (Юпп Хайнкесс, "Бавария" бош мураббийи)

- "У нафақат ҳужумда ўйнаб гол уради, балки жамоавий ҳаракатларда ҳам ажралиб туради. Роберт "қўрқинчли" ҳужумчи ва у билан ўйнаш мароқли". (Арьен Роббен, "Бавария"даги жамоадоши)

- "Левандовски мен учун энг яхши ўрнак. Мен у майдонга тушган баҳсларни мунтазам кузатиб бораман. Ҳужумчи сифатида ундан кўп нарса ўрганганман". (Альваро Мората, "Челси" ҳужумчиси)

- "Левандовски 9-рақамли футболчилар орасида энг кучлиси. У тезкор. Унда техника ва ҳаракат баланд. Бош билан ўйнаши ҳам зўр. У иккала оёқда ҳам тўп кирита олади. У жарима майдончаси ичида тўпни кутиб ўтирмайди, балки ўзи ҳаракат қилади. У ҳар мавсум 25-30та гол уради". (Лотар Маттеус, собиқ футболчи)

- "Роберт Левандовски афсонавий Герд Мюллер билан бир хил даражада". (Карл-Хайнц Румменигге, "Бавария" клуби кенгаши раиси)

- "Унда ҳужумчига зарур бўлган барча сифатлар мавжуд". (Жованни Элбер, "Бавария" собиқ ҳужумчиси)

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика