Польша 12 йил ичида илк бор йирик мағлубиятга учради
09 июн 2022 08:35
Янгиликлар
Польша 12 йил ичида илк бор йирик мағлубиятга учради
Польша терма жамоаси 12 йил ичида илк маротаба йирик мағлубиятни қабул қилиб олди.
Кеча Чеслев Михневич жамоаси Миллатлар лигасининг иккинчи турида Бельгияга 1:6 ҳисобида ютқазди.
Бу польшаликлар учун 2010 йилдан кейинги илк йирик мағлубият ҳисобланади. 12 йил олдин улар ўртоқлик ўйинида Испанияга 0:6 ҳисобида мағлуб бўлишган экан.
Бельгия учун эса ушбу ғалаба 2021 йилнинг март ойидан сўнг навбатдагиси бўлди. Ўшанда улар ЖЧ саралаши доирасида Беларусни 8:0 ҳисобида мағлуб этишганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар