Поль Погба: "Балки, "Манчестер Юнайтед" тарихдаги энг катта клубдир"
14 дек 2019 16:50
Янгиликлар
Поль Погба: "Балки, "Манчестер Юнайтед" тарихдаги энг катта клубдир"
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ёш футболчиларнинг жамоага ёрдам бераётганлиги ҳақида фикр билдирди.
- Уларнинг ўсишларига ёрдам бера оламан деб ўйлайман. "Манчестер Юнайтед" - дунёдаги энг катта клублардан бири, балки тарихдаги энг каттасидир. Бу йигитлар клубда бўлиш имкониятига эгалар. Мен уларга "Имкониятларингиздан фойдаланинг, ўйнанг, сиз ёшсизлар, сизда ҳамма сифатлар бор, ҳеч нарсадан қўрқмаслик керак" дейман.
Бу болалар клуб афсоналарига айланишларига умид қиламан. Улар бу лаҳзалардан завқланиб, бу ердаги имкониятларни қадрлашлари керак, - дейди Погба.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Погба МЮда 2016 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Футболчи "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2011-2012 йилларда ҳам МЮда ўйнаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар