Погба Моуринью истеъфосидан хурсанд бўлди
20 дек 2018 14:59
Янгиликлар
Погба Моуринью истеъфосидан хурсанд бўлди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбага Жозе Моуриньюнинг клубдан кетиши ёқиб тушди.
Маълумотларга кўра, франциялик тонгги машғулотда бошқа футболчилар билан бирга Моуриньюнинг истеъфосидан хурсанд бўлган ва қуйидаги сўзларни айтган экан: "У мени аҳмоққа чиқариб, мухлисларни менга қарши қайрай оламан деб ўйлаган эди. Моуринью адашди".
Ўша пайтда бош мураббий вазифасини вақтинча эгаллаб турган Майк Кэррик футболчиларга клуб ҳар қандай ўйинчидан муҳимлигини ва "Юнайтед" жамоага мос келмайдиган футболчидан қутила олишини айтди.
Фикрлар