Подольски Измир аҳолисини қўллаб-қувватлади
31 окт 2020 22:06
Янгиликлар
Подольски Измир аҳолисини қўллаб-қувватлади
30 октябрь куни Туркиянинг ғарбида (6,6 балли) зилзила юз берди. Зилзиланинг эпидемаркази Измир вилоятининг Сеферлихисар шаҳри атрофида жойлашган.
Шундан кейин таниқли германиялик ҳужумчи Лукас Подольски Измир аҳолини қўллаб-қувватлади. Айни пайтда Туркия чемпионати вакили бўлган "Антальяспор" клуби шарафини ҳимоя қилаётган 35 ёшли форвард ўзининг Twitter'даги саҳифасига шундай ёзди (турк тилида):
"Барча ярадорларга шифо берсин. Вафот этганларга Аллоҳдан раҳмат тилайман".

Маълумот учун, Подольски Анталья жамоаси таркибига жорий йилнинг январь ойида Япониянинг "Виссел Кобе" клубидан келиб қўшилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар