Почеттино ПСЖдан шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўради
30 май 2021 21:21
Янгиликлар
Почеттино ПСЖдан шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўради
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино Париж клуби раҳбариятидан шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўради, дея хабар беради Goal.
Почеттино "Реал Мадрид"нинг асосий нишонида бўлиб турибди. Бундан ташқари, "Тоттенхем" клуби мутахассисни собиқ жамоасига қайтаришни истайди.
Эслатиб ўтамиз, 27 май куни "Реал Мадрид" Зинедин Зиданнинг "Қироллик клуби"ни тарк этишини расман эълон қилди. Аввалига Массимилиано Аллегри "қаймоқранглилар" бош мураббийи лавозимига асосий номзод эди, аммо мураббий амалда "Ювентус"га қайтишга рози бўлди ва мадридликлар энди бор эътиборини Почеттинога қаратмоқда. Почеттинодан ташқари "Реал" Антонио Конте ва Раул номзодларини кўриб чиқмоқда.
Почеттино 2014 йилдан 2019 йилгача "Тоттенхем"ни бошқарган ва инглиз клубидан илгари "Саутгемптон" ва "Эспаньол" постини эгаллаганди. Аргентиналик мутахассис "шпорлар" билан Чемпионлар Лигаси ва Англия Лига Кубоги финалига чиққан. 2021 йил январь ойида мутахассис ПСЖни қабул қилиб олди ва клуб билан Франция кубогини қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар