Почеттино: "Месси "Эспаньол"га ўтиши мумкин эди"
20 янв 2021 14:05
Янгиликлар
Почеттино: "Месси "Эспаньол"га ўтиши мумкин эди"
Ҳужумчи Лионель Месси фаолиятининг бошида "Эспаньол"га ўтиши мумкин эди.
Бу ҳақида олдин "Эспаньол"да фаолият юритган ва ҳозирда ПСЖ устозига айланган Маурисио Почеттино айтди.
"Эспаньол"ни бошқарган пайтим, орзуим энг яхши ўйинчиларга эга бўлиш эди. Лионель Месси "Эспаньол"га ижара асосида ўтишга яқин бўлган.
Трансфер якунланишга жуда яқин эди, аммо Месси мавсум олди турнирда яхши ҳаракат қилган ва шундан сўнг "Барса"да қолган эди", - дейди Почеттино.
Лионель "Барселона"да 2005 йилдан бери ўйнайди. Унинг шартномаси жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар