Почеттино: "Биз позитив кайфиятдамиз"
28 дек 2023 10:10
Янгиликлар
Почеттино: "Биз позитив кайфиятдамиз"
"Челси" устози Маурисио Почеттино "Кристал Пэлас"га қарши ўйиндан кейин (2:1) мамнун эканлигини билдирди.
"Биз кўп вазият яратдик. Ўйинимиздан мамнунман.
Жамоага мослашиш керак ва Кристофер Нкунку муҳим қадамни ташлади.
АПЛ қийин мусобақа ва бизга барқарорлик керак. Мавсумнинг биринчи ярмида парвозлар ва пастга қулашлар бўлди, бу оғир эди. Аммо биз позитив кайфиятдамиз ва курашишга тайёр эканлигимизни кўрсатишимиз керак.
Мен 11 метрлик зарбани Галлахер тепишини, лекин ўзига ишонмаса тўпни Нонига бериши кераклигини айтдим. Мен жуда хурсандман. Мадуэке захирадан майдонга тушиб, ғалабага чанқоқлигини ва ишончини намойиш этди", - деди "Челси" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар