UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  3 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  36 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Питер Хюистра: "Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳаво ҳарорати пастлагани сабабли ҳар икки жамоа футболчилари ҳаракатида тезкорлик кўзга ташланди. Жамоам бугун яхши ўйин кўрсатди, ҳужумда кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Бир неча вазиятлар яратдик ва йирик ғалабага эришдик. Футболчиларимдан ҳар томонлама қониқиш ҳосил қилдим. Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди, дея оламан", – дейди Питер Хюистра. 

- "Пахтакор" бугунги кунда рақобатчиларидан анча ўзиб кетган. Шу боис майдонга янада кўпроқ ёшларни туширишни имкони борми?

- Шундоқ ҳам мавсум давомида ёшларга имконият бериб келяпмиз. "Пахтакор" ёш ва тажрибали футболчиларнинг уйғунлашувидан ташкил топган жамоа ҳисобланади. Ким ўзини кўрсатса, асосий таркибга лойиқ эканлигини исботласа, туширамиз. 

- Бир неча кун олдин Швеция билан ўйинда майдонга тушган футболчилар бугун ҳам асосий таркибда ҳаракат қилди. Уларда чарчоқ аломатлари йўқмиди?

- Терма жамоа сафидан қайтган ўйинчилар тез тикланишди. Шунинг учун асосий таркибда майдонга тушишди. Биз доим футболчиларнинг яхшироқ ҳолатда бўлишига интиламиз. Машғулот ва ўйинларда ўсиб, ҳар баҳсда яхшироқ кўринишга уринамиз. Ҳали энг яхши даражага чиқиб улгурмадик. Шу йўл сари ҳаракат қиляпмиз.

- Беш кундан сўнг Тошкентда "Навбаҳор" билан ўйнайсизлар. Мазкур учрашув ҳақида фикрингизни билдирсангиз...

- Ушбу баҳсга қадар беш кун вақтимиз бор. Янада яхшироқ ўйнаш учун ҳаракат қиламиз. Кўрсатаётган ўйинимиз ҳар доим яхши бўлиши керак. Рақиб жамоа ҳақида бирор нарса дея олмайман. Ҳали уларни ўрганмадик.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика