UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  7 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  2 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Питер Хюистра: "Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳаво ҳарорати пастлагани сабабли ҳар икки жамоа футболчилари ҳаракатида тезкорлик кўзга ташланди. Жамоам бугун яхши ўйин кўрсатди, ҳужумда кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Бир неча вазиятлар яратдик ва йирик ғалабага эришдик. Футболчиларимдан ҳар томонлама қониқиш ҳосил қилдим. Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди, дея оламан", – дейди Питер Хюистра. 

- "Пахтакор" бугунги кунда рақобатчиларидан анча ўзиб кетган. Шу боис майдонга янада кўпроқ ёшларни туширишни имкони борми?

- Шундоқ ҳам мавсум давомида ёшларга имконият бериб келяпмиз. "Пахтакор" ёш ва тажрибали футболчиларнинг уйғунлашувидан ташкил топган жамоа ҳисобланади. Ким ўзини кўрсатса, асосий таркибга лойиқ эканлигини исботласа, туширамиз. 

- Бир неча кун олдин Швеция билан ўйинда майдонга тушган футболчилар бугун ҳам асосий таркибда ҳаракат қилди. Уларда чарчоқ аломатлари йўқмиди?

- Терма жамоа сафидан қайтган ўйинчилар тез тикланишди. Шунинг учун асосий таркибда майдонга тушишди. Биз доим футболчиларнинг яхшироқ ҳолатда бўлишига интиламиз. Машғулот ва ўйинларда ўсиб, ҳар баҳсда яхшироқ кўринишга уринамиз. Ҳали энг яхши даражага чиқиб улгурмадик. Шу йўл сари ҳаракат қиляпмиз.

- Беш кундан сўнг Тошкентда "Навбаҳор" билан ўйнайсизлар. Мазкур учрашув ҳақида фикрингизни билдирсангиз...

- Ушбу баҳсга қадар беш кун вақтимиз бор. Янада яхшироқ ўйнаш учун ҳаракат қиламиз. Кўрсатаётган ўйинимиз ҳар доим яхши бўлиши керак. Рақиб жамоа ҳақида бирор нарса дея олмайман. Ҳали уларни ўрганмадик.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика