Пирло истеъфога чиқарилиши мумкин

22 мар 2021, 21:50
"Ювентус" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Андреа Пирлони вазифасидан озод қилиши мумкин.

"Tuttosport" хабарига кўра, мутахассиснинг келажагига мавсум охирида аниқлик киритилади. Бу жамоанинг якуний натижаси ва кўрсатаётган ўйинига боғлиқ. Минимал вазифа — А Серияни кучли тўртликда якунлаш ва ЕЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олиш. Бундан ташқари, жамоанинг ўйин сифатига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Tuttosport