UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса тўпурар бўлиши мумкин  4 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  3 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  23 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  6 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   12 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3

Пирес Роналду ҳақида: "Уни ҳақорат қилишарди" Янгиликлар

Пирес Роналду ҳақида: "Уни ҳақорат қилишарди"

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Роберт Пирес собиқ "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси, ҳозирда эса "Ювентус" шарафини ҳимоя қилаётган Криштиану Роналдуга қарши ўйиндаги хотиралари билан ўртоқлашди.

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Роберт Пирес собиқ "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси, ҳозирда эса  "Ювентус" шарафни ҳимоя қилаётган Криштиану Роналдуга қарши ўйиндаги хотиралари билан ўртоқлашди.

"Мен унинг ўйинини илк бор кўрганимда бу йигит жуда тезкор деб ўйлаганман. У тезлашганида, уни тўхтатиб қолиш осонмасди. Бу каби ўйин билан ажойиб таассурот қолдирарди.


Ўшанда Роналду ҳозирги даражасига эриша оладими, деб сўраш қийин эди, лекин у тезда совринларни қўлга киритадиган машинага айланди. У "Манчестер Юнайтед"да ҳам, "Реал"да ҳам, Португалия терма жамоасида ҳам обрў қозонди ва совринларга эга чиқди.

"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйинлар ҳар доим қайноқ руҳда ўтарди. Криштиану жуда кўп финт ишлатарди ва буни инглизлар унча ёқтирмаган. Улар Кришни ҳақоратлашарди. Сиз англияликларга қарши бундай ўйнай олмайсиз, айниқса "Арсенал"нинг уй стадионида.


Аввалига уни қабул қилиш қийин кечди. Англиядаги футбол бошқа давлатлардан фарқ қилади. Аммо Роналду бу муҳитга тезда ўрганиб кетди ва охир-оқибат Премьер-лиганинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди.

Роналдуга келсак, айтадиган асосий жиҳат бу унинг голларидир. У голларини мукаммал даражада киритади. Унинг мақсади гол уриш ва соврин ютиш. Криштиану машина", — дея таъкидлади Пирес.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика